Фредериcк Соддй (1921)

Фредериcк Соддй (талаффузи: Фредерик Содди) (1877-йил, 9-феврал, Истборн — 1956.22.9) — инглиз радиокимёгари. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1910-йилдан). Оксфорд университетини тугатган (1898). 1900—02 йилда Монреалдаги МакГилл университетида Эрнест Резерфорд билан, 1903—04 йилларда Лондон университетида У. Рамзай билан ишлаган. Глазго университетида дарс берган (1904—14), Абердин (1914— 19) ва Оксфорд (1919—36) университетларида профессор Асосий илмий ишлари радиоактивлик тадқиқотига оид. Э. Резерфорд билан ҳамкорликда торийХ (радий224) радиоэлемента ни кашф этди (1902) ва 2 та эманация (радон220 ва радон222)нинг кимёвий инертлигини исбот қилди, радиоактив парчаланиш назарияси асосларини ишлаб чиқди (1902), "ярим емирилиш даври" тушунчасини фанга киритди. Wиллиам Рамсай билан ҳамкорликда радий ва радон радиоактив парчаланганда гелий ҳосил бўлишини исбот қилди. О. Ган ва Л. Мейтнерларга боғлиқ бўлмаган ҳолда протактинийни кашф этди. Нобел мукофоти лауреати (1921). Унинг шарафига минерал (содди) номланган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил