Frederick Turner
Фредериcк Турнер (1943-йил 19-ноябр; Нортҳамптоншире, Англия) — инглиз-америкалик шоир, Неw Формалисм деб аталувчи адабий оқимнинг намоёндаларидан бири. „Тҳе Неw Wорлд“ ва „Генесис“ номли илмий фантастик ва эпик шеърлар, кўплаб асарлар, бадиий таржима ва поэзияга оид бир қанча китоблар муаллифи. Уни кўпчилик адабиёт мухлислари замонасининг буюк шоири деб аташган[1].
| Фредериcк Турнер | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1943-йил 19-ноябр |
| Касби | шоир |
| Ижод қилган тиллари | инглиз тили |
| Фуқаролиги |
|
| Алма матер | Охфорд университети |
| Ота-онаси | Виcтор Турнер ва Эдитҳ Турнер |
| Веб-сайти | |
| фредериcктурнерпоэт.cом | |
Ҳаёти
Фредериcк Турнер Англиянинг Нортҳамптоншире графлигида туғилган. Унинг отаси маданий антрополог Виcтор Wиттер Турнер ва онаси Англиялик антропологист Эдитҳ Турнер. Турнерлар оилада бешта фарзанд бўлган[2]. Акаларидан бири Роберт Турнер олим, иккинчиси Рорй Турнер эса антрополог эди. Рорй Турнер АҚСҲнинг Марйланд штатига қарашли Тоwсон шаҳарчасидаги Гоучер коллежида дарс беради.
Турнер Wиллиам Баэрга берган интервюсида шундай дейди:
Аслида отамда болалигидан шоир бўлиш орзуси бўлган. Аммо оилани тебратиш ва унинг моддиятини ўйлаб антропология соҳасини танлаган. Отам менга келажакда шоир бўлишим кераклигини айтарди. Чунки унинг ўзи бутун умр шоир бўлишни хоҳлаган[3]
.
Африкадаги болалик йиллари
1952-йилда Турнернинг отаси Рҳодес-Ливингстоне институтидан Шимолий Родезиянинг шарқий Ндембу аҳолисини ўрганиш бўйича шартнома асосидаги топшириқни қабул қилган. Wиллиам Баэр билан суҳбатлашар экан, Турнер саёҳатни шундай эслайди:
Океанда кечган бир ҳафтамиз ажойиб бўлган эди. Кемамиз Атлантика океани бўйлаб сузиб ўтар экан, саёҳат давомида Вознесение ороли ва бошқа диққатингни жалб этувчи нарсаларни кўриб ҳайратланасан киши[4].
Турнер ушбу саёҳат ҳақида шундай дейди:
Африкада биз асосан турли хил ўт-ўланлардан қилинган кулбаларда яшар эдик. Бу кулбалар ажойиб эди. Улардан тутун аралаш пичан ҳиди келарди. Биз вақти-вақти билан ҳар хил ашёларимизни юк машинасига ортиб, Мwинилунга номли бир нечта дўконлардан иборат кичик савдо марказига сотардик. Шунингдек, ўзимиз ҳам маҳаллий аҳолидан турли хилдаги ҳайвонларнинг гўштларини, айниқса эчки ва антилопа гўштларини сотиб олардик[4].
Манбалар
- ↑ Голден, Гайле. „Универсал Поэт: Фредериcк Турнер ис шакинг тҳе литерарй wорлд wитҳ ҳис идеас абоут манкинд'с ригҳтфул плаcе ин тҳе cосмос“. Тҳе Даллас Морнинг Неwс (1990-йил 2-сентябр). 2018-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-июл.
- ↑ О'Сулливан, Геррй; Плецч, Cарл. „Саве Эхпорт Эмаил Принт Cите Инвентинг арcадиа: ан интервиэw wитҳ Фредериcк Турнер“. Тҳе Ҳуманист (1993-йил 1-ноябр). 2019-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-июл.
- ↑ Wиллиам Баэр (2016), Тҳиртеэн он Форм: Cонверсатионс wитҳ Поэц, паге 185.
- ↑ 4,0 4,1 Wиллиам Баэр (2016), Тҳиртеэн он Форм: Cонверсатионс wитҳ Поэц, паге 184.