Фрегацимонлар (Фрегатидаэ) -денгиз сақоқушлари оиласи. Узунлиги 78—104 см. Тумшуғи узун, учи жуда эгилган, қанотлари узун (2 м гача) ва ингичка. Бармокдарида узун тирноклари бор; сузгич пардаси фақат бармоқлари асосида ривожланган. Енгил ва чиройли учади. Дам олиш учун сувга қўнмайди (думғаза бези яхши ривожланмаган, қанотлари хўл бўлиб қолади). Океанлардаги оролларда 5 турни ўз ичига олган битта уруғи (фрегатлар) бор. Гуруҳ бўлиб дарахт, қоялар ёки ерга ин куради. 1 та, баъзан 2 та тухум босади. Балиқлар ва денгиз умуртқасизлари билан озиқланади. Ўлжасини пастлаб учиб сувдан ушлайди. Бошқа қушлар колонияси яқинида яшайди; уларнинг ўлжасини ва жўжаларини ўғирлайди. 2 тури Халқаро қизил Китобга киритилган.