Фаранг тили ёки Франсуз тили — ҳиндевропа тиллари оиласининг роман гуруҳига мансуб тил; Фарангистон, Фарангистон Гвианаси, Гаити, Монако, Бенин, Буркина-Фасо, Габон, Гвинея, Конго Демократик Республикаси, Конго Республикаси, Кот д’Ивуар, Мали, Марказий Африка Республикаси, Нигер, Сенегал, Того, Чад давлатларининг расмий тили; Белгия Қироллиги, Швейсария Конфедерацияси, Канада, Люксембург, Андорра, Камерун, Мадагаскар, Бурунди, Руанда, Комор Ороллари Федератив Ислом Республикаси, Жибути, Вануату, Сейшел Ороллари давлатларидаги расмий тиллардан бири. Италия ва АҚШнинг белгили ҳудудларида ҳам тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 100 млн. кишидан, Фарангистоннинг ўзида 57 млн. кишидан ортиқроқ (ўтган асрнинг 90-йиллари). БМТнинг расмий ва ишчи тилларидан бири.

Фаранг тили
Миллий номи франçаис
Мамлакатлар Фарангистон, Фарангистоннинг денгизорти қарам ерлари, Канада, Белгия, Швейсария, Ливан, Люксембург, Монако, Жазоир, Тунис; Кот-д'Ивуар, Конго демократик республикаси, Нигер, Сенегал; Гаити, Маврикий; Лаос, Камбоджа, Ветнам; Мексика; АҚШнинг штати Луизиана
Расмийлик ҳолати 29та мамлакат, улар ичида Фарангистон, Белгия, Канада, Швейсария
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 270 миллион
Туркумланиши
Тил оиласи Ҳинд-Европа
Алифбоси лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 фр
ИСО 639-2 фре (Б); фра (Т)

Асосий лаҳжалари: франс (ҳозирги Фаранг тилининг тарихий негизи), шим. (Белгиядаги норманд, пикард, валлон ва бошқалар), ғарбий (анжуй, галло ва бошқалар), жан.ғарбий (пуатевин), марказий, жан.шаркий (бургунд, франшконт), шарқий (лотарингия, шампан), франкпровансал.

Фаранг тили истилочилар тили (лотин тили) ва Галлия туб аҳолиси тилларининг ўзаро таъсири жараёнида шаклланган. Фаранг тили тарихи қуйидаги даврларга бўлинади: галлроман (В—ВИИИ асрлар), эски фаранг (ИХ—ХИИИ асрлар), ўрта фаранг (ХИВ—ХВ асрлар), илк янги фаранг (ХВИ аср), янги фарангклассик (ХВИИ—ХВИИИ асрлар) ва ҳозирги фаранг (ХИХ асрдан). Ўрта асрларда умумфаранг ёзма тили майдонга келади, ХВИ асрда миллий тил (1539-йилдан давлатнинг расмий тили) шаклланади. ХВИИ асрда адабий тил меъёри барқарорлашади. ХХ асрда адабий ва оғзаки нутқ ўртасида сезиларли фарқ пайдо бўлади. Дастлабки ёзма ёдгорликлари ВИИИ—ИХ асрларга мансуб.

Фонетик хусусиятлари сифатида урғусиз, айниқса, сўз охиридаги унлиларнинг редуксияси, урғунинг, асосан, сўнгги бўғинга тушиши, урғу таъсирида унлиларнинг ўзгариши, унлилар ўртасидаги ва сўз охиридаги ундошларнинг тушиб қолиши ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Фаранг тили морфологияси учун аналитизм характерлидир (мураккаб замон, нисбат, қиёсий даражаларнинг аналитик шакллари). Сўзларнинг морфологик жиҳатдан ўзгармасликка мойиллиги кузатилади. Бир қанча фамматик маънолар (жинс, сон, шахс)нинг ифодаланиши кўпинча синтаксис соҳасига кўчирилади, ёрдамчи сўзлар кенг қўлланади. Феъл соҳасида 4-майл, 3 нисбат ва кенг тармоқли замон шакллари мавжуд. Лексикасида галлардан сақланиб қолган сўзлардан ташқари франклар тилидан сақланиб қолган муайян қатлам ҳам мавжуд. Фаранг тили ривожида адабий лотин тили катта рол ўйнаган; ундан кўплаб сўзлар, сўз ясалиш қолиплари, синтактик тузилмалар ўзлашган.

Ёзуви бир қанча диакритик белгилар қўшилган лотин алифбоси асосида шаклланган. Фаранг тили Белгия, Швейсария ва Канадада миллий вариантларга, Африка мамлакатларида эса, асосан, фонетик ва луғавий ўзига хосликларга эга[1].

Абдуваҳоб Мадвалиев, Ибодулла Мирзаев.

Фаранг тили (français) асосан Фарангистон, Белгия, Луксембург ва Швейсарияда келиб чиққан, бугунги кунда эса дунёнинг 54 мамлакатидаги 300 миллион одам[2] учун она тили ёки иккинчи тил бўлмиш роман тилдир.

Франсуз ва нидерланд тили, Бруссел шаҳри

Манбалар

  1. ↑ "Фаранг тили" ЎзМЕ. Ф-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-05 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Les francophones dans le monde“

Адабиётлар

  • Балли Ш., Обшая лингвистика и вопроси франсузского язика, пер. с франс., М., 1955; Балли Ш., Франсузская стилистика, пер. с франс., М., 1961; Реферовская Е. А., Формирование романских литературних язиков. Франсузский язик, Л., 1980; Гак В. Г., Теоретическая грамматика франсузского язика, ч. И—ИИ, М., 1986.