Фреонлар — ёғ қатори углеводород фторидлар ва углеводород фторхлоридлар гуруҳи. Ф. сувда эримайдиган, органик эритувчилар ва кўпгина сурков мойларида эса яхши эрийдиган газсимон ёки суюқ моддалардир. Ф. нисбатан кимёвий инерт, ҳаво билан портловчи аралашмалар ҳосил қилмайди, ёнмайди, лекин аланга таъсирида парчаланиб заҳарли дифтор ва фторхлорфосгенга айланади. Ф. сулфат кислота ва консентрланган ишқорлар таъсирига чидамли, техникада қўлланадиган кўпгина металл ва қотишмалар (латун ва магний асосидаги қотишмалардан ташқари) билан реаксияга киришмайди. Ф. водород фторид ёки сурма фторидларга тегишли углеводород хлоридлар таъсир эттириб ҳосил қилинади. Совитиш машиналарида совиткич модда ўрнида (мас, CC13Ф, CC12Ф2 ва бошқалар), ёнғинни ўчиришда (мас, CБрФ3), баъзи Ф. фторли олефинлар ва улар асосида полимерлар олишда хом ашё сифатида қўлланади.