Freydizm
Фрейдизм — 3. Фрейд фалсафиянтропологик ва психологик консепсиясининг ва шу асосда ривожланган жами таълимотлар ва мактабларнинг умумий номи. Фрейд инсон, жамият ва маданиятга тааллуқли ҳодисаларни тушунтириш учун Фрейднинг психологик таълимотини қўллашга ҳаракат қилади. Фрейд инсондаги 2 хил инстинктга катта эътибор беради: биринчиси — ҳаётни давом эттиришга каратилган жинсий инстинктлар, иккинчиси — ҳаётни барбод қилишга йўналтирилган вайронкор (деструктив) инстинктлар. Бу инстинктлар гуруҳининг ҳар бири ўз қувват манбаига эга. Биринчисиники — нафс (либидо), иккинчисиники — тажовузкорлик. Фрейдга кура, инсон ҳаётида жинсий нафс ва тажовузкорлик қуввати ижобий эврилишга учрайди, яъни ижтимоиймаданий қадриятлар яратишга қаратилади, эврилишнинг турлари спортда, акдий меҳнатда, ижод ва бошқа соҳаларда намоён бўлади. Сивилизацияни айнан шу ижтимоий эврилишга дуч келган "тубан" биологик қувватлар яратади. Фрейд вакиллари — А. Адлер, К.Г. Юнг ва бошқа ХХ-асрнинг 30-йиллари охирида неофрейдизм келиб чиқди. У психоанализ билан АҚСҲ социологах ва этнографик назариялари қўшилиши жараёнида вужудга кедди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |