Фриэдрич Энгелс (талаффузи: Фридрих Энгелс; 1820-йил 28-ноябр, Бармен, Жüлич-Cлевес-Берг, Пруссия қироллиги — 1895-йил 5-август, Лондон, Бирлашган Қироллик) — олмон мутафаккири ва жамоат арбоби, марксизм асосчиларидан бири. Фабрикант оиласида туғилган. 1841—1842-йилларда Берлинда ҳарбий хизматни ўташ даврида университетга келиб маърузалар тинглаб турди. 1842-йил Манчестер (Буюк Британия) шаҳрига кўчиб келиб фабрика идорасида ишлади; „Рейн газетаси“да ҳамкорлик қилди. Парижда 1844-йил Карл Марх билан бўлган учрашув уларнинг дўстлигига асос солди. Энгелс „Коммунистлар иттифоқи“ни ташкил этишда (1847) ва унинг фаолиятида иштирок қилди. Марх билан бирга иттифоқ дастури — „Коммунистик партия манифести“ни ёзди (1848). 1848-йил июн — 1849-йил майида Кёлнда Марх билан бирга „Янги Рейн газетаси“ни нашр этди, 1849-йил Жанубий Ғарбий Германияда қуролли қўзғолонда қатнашди. 1849-йил ноябрда Лондонга кўчиб келди, 1850-йил ноябрда эса Манчестерга келиб, савдо идорасида ишлай бошлади. 1870-йилдан Лондонда яшади; Мархга доимий моддий ёрдам бериб турди. У билан бирга Биринчи интернационал фаолиятига раҳбарлик қилди. Марх вафотидан кейин Энгелс Европа социалистларининг маслаҳатчиси ва раҳбари бўлди. Асосий асарлари: „Англияда ишчилар синфининг аҳволи“ (1845), „Муқаддас оила“ (1845), „Немис мафкураси“ (1845–46) (кейинги иккаласи Карл Марх билан бирга ёзилган), „Германияда деҳқонлар уруши“ (1850), „Германияда инқилоб ва аксилинқилоб“ (1851–52), „Анти-Дüҳринг“ (1878), „Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши“ (1884), „Людвиг Феербах ва немис классик фалсафасининг охири“ (1886), „Табиат диалектикаси“ (1873–82; 1925-йил босилиб чиққан), „Франсия ва Германияда деҳқонлар масаласи“ (1894). Энгелс Марх билан бирга яратган таълимот тарихий тараққиётга, ҳаётнинг обектив қонуниятларига зид эди. Бу таълимот ХХ асрда дунёнинг катта қисмида муайян синф мафкурасига айлантирилиб, жамиятнинг барча аъзоларини унга бўйсундиришга ҳаракат қилинди. Бундай таълимот амал қилган ижтимоий тузумда мулкка эгалик, шахс эркинлиги, инсон ҳуқуклари поймол этилиши натижасида ўта салбий ижтимоий жараёнлар содир бўлди.

Фриэдрич Энгелс

Энгелс (1879)
Таваллуди 28-ноябр 1820-йил[1]
Вафоти 5-август 1895-йил(1895-08-05)
(74 ёшда)
Лондон, Англия
Машҳур ишлари „Англияда ишчилар синфининг аҳволи“, „Анти-Дüҳринг“, „Немис мафкураси“
Турмуш ўртоғи
Лиззиэ Бурнс
(турм. 1878; ваф. 1878)
Имзоси

Манбалар

  1. ↑ Фриэдрич Энгелс // Энcйcлопæдиа Британниcа (инглизча)

Ҳаволалар