Фридрих И Барбаросса (Фриэдрич Барбаросса, айнан — қизил соқолли) (тахминан 1125—90) — Германия қироли (1152-йилдан), Штауфенлар сулоласидан бўлган "Муқаддас Рим империяси" императори (1155-йилдан). Шимолий Италия шаҳарларини тобе эттиришга ҳаракат қилган, бироқ Леняно жангида (1176) Ломбардия лигаси кўшинларидан мағлубиятга учраган.