Fridrix Nitsshe
Фридрих Вилгелм Ницше (олмонча: Фриэдрич Wилҳелм Ниэтзсче , [ˈфʁиːдʁɪç ˈвɪлҳəлм ˈниːцʃə]; 15-октабр 1844, Реккен, Саксония — 25-август 1900, Веймар) – немис файласуфи, филолог, шоир ва маданият танқидчиси бўлиб, у замонавий Ғарб фалсафасининг ривожига катта та’сир кўрсатган.[1] У ўзининг ан’анавий ахлоқ ва динни танқид қилиши, "А'ло инсон" (Üберменсч) консепсияси ва ниҳилизм ҳақидаги ғоялари билан машҳур.
| Фридрих Вилгелм Ницше | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди | 15-октябр 1844-йил |
| Вафоти |
25-август 1900-йил (55 ёшда) |
| Олган таъсирлари | Достоэвский, Эмерсон, Гоэтҳе, Кант, Афлотун, Ла Рочефоуcаулд, Счопенҳауэр, Пасcал, Wагнер, Дарwин, Бурcкҳардт, Стендҳал, Спиноза |
Ҳаёти
Ницше 1844-йил 15-октабрда Пруссиянинг Рöcкен шаҳрида лутеран руҳонийси Карл Лудвиг Ницшенинг оиласида туғилган.[2] Ёшлигида отасининг ўлими ва оилавий муаммолар туфайли у диний та’лим олган. Бироқ, кейинчалик фалсафага қизиқиши кучайиб, 1869-йилда у Базел университетида классик филология профессори бўлди.[3]
Гимназиядаги дўстлари уни „ибодатхонадаги 12 ёшли Исо“га ўхшатиб, „митти пастор“ деб аташган. Ницше Инжилдан парчаларни ва черков қўшиқларини таъсирчан ижро этган.[4] 10 ёшидан шеърлар ҳам ёза бошлаган. Бонн ва Лейпсиг шаҳарларида таълим олди (1864—1868). Базел университетининг профессори бўлиб ишлаган (1869—1878). Касаллиги туфайли университетдаги ишини ташлаб кетишга мажбур бўлди. 1871-йилдан Ницшенинг саломатлиги ёмонлашиб, қаттиқ бош огриғига учрайди. 1879-йилда соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ницше ўз лавозимини тарк этди ва бутунлай фалсафий асарлар ёзишга бағишланди. 1888-йилда фалаж бўлиб қолади, кўп ўтмай ақли заифлаша бошлайди. Синглиси Элизабет Фёрстер-Ницше унга ўлимига қадар меҳрибонлик кўрсатади, вафотидан сўнг эса Ницшенинг ижодий мероси ҳақида қайғуради. Унинг ҳаётининг охирги йилларида руҳий ҳолати ёмонлашиб, 1889-йилда у руҳий касаллик сабабли мутлақ ногирон бўлиб қолди. У 1900-йил 25-августда вафот этди. Ницше касалманд, одамларга қўшилиша олмайдиган, ноқулай инсон эди. У ўзи хаёлан яратган идеал инсон тимсолига буткул берилиб, танхоликда яшашни афзал кўрарди.
Асарлари ва Фалсафаси
1872-йил Ницшенинг „Мусиқа руҳидан фожианинг туғилиши“ деб аталган 1-китоби босилиб чиқди. Бунда у борлиқнинг 2 асосини — бир томондан, „ҳаётийлик“, „маишат“ ва „фожиавийлик“ни ва 2-томондан, „мушоҳадавийлик“, „мантиқийлик“, „бир томонлама интеллектуаллик“ни ўзаро қарама-қарши қўйган. Бу китобни замондошлари ғайриилмий асар сифатида рад этишди. Ницше 1873—1876-йилларда ёзилган „Бемаврид мулоҳазалар“ида Д. Ф. Штраус ва тарихийлик тарафдорларини кескин танқид қилиб, айни вақтда файласуфлардан Шопенгауэр ва Риҳард Вагнерни улуғлайди. Бироқ кўп ўтмай, Ницшенинг Вагнердан ихлоси қайтади.
Ницшенинг машҳур асари „Зардўшт таваллоси: ҳамма учун ва ҳеч кимга аталмаган китоб“дир (1 қисми — 1883, 1-тўлиқ нашри 1892-йилда чиққан). Ўзининг бу асарини Ницше „инсоният қўлидаги китоблар ичида энг терани“, деб ҳисоблаган. Ницше ўзини инсоният имкониятлари чегарасидан ташқарига чиққан онгни ўзида мужассамлаштирган Зардушт билан тенглаштирган. Ницше „Ҳокимиятга интилиш“ китобини ўзининг асосий дастурий асарига айлантиришни ўйлаган эди. Лекин Ницше уни тайёрлаш жараёнида туғилган бир қанча фикрлар ва ҳикматли сўзларнигина ёзиб қолдирди. Китобни Э. Фёрстер-Ницше ва П. Гаст такомилига етказиб, 1906-йилдагина нашр этишга муваффақ бўлдилар.
Ницше фалсафасига Шопенгауэрнинг волюнтаристик метафизикаси ва Дарвиннинг яшаш учун кураш қонуни катта таъсир кўрсатди. Бу таълимотларга асосланган Ницше барча сохта, чиркин, ҳаётга душман бўлган нарсаларни йўқ қилишга тайёр турувчи янги инсон идеалини яратишга интилди. Унинг фалсафаси яқинлашиб келаётган фалсафий нигилизм ўрнини эгаллаши лозим эди. Ницше христианликка қарши курашди ва „қуллик ахлоқи“ни христианликнинг маҳсули деб баҳолади. У буржуазияга қарши эди, бу синф ахлоқини сохта ахлоқ деб билди. Ницшечиликнинг метафизик ғояси „барча мавжудотлар, шу жумладан, инсон онгида ҳам ҳокимиятга интилиш шакли намоён бўлади, ҳеч қандай мутлақ ҳаёт йўқ, ҳамма нарса мангу қайтарилишга маҳкум“ деган фикрда мужассамлашган. Ницше фалсафага „ҳокимиятга интилиш“ ғоясидан ташқари, „барча қадриятларни қайта баҳолаш“, „идеал инсон“ тушунчаларини киритди.
Ницше янги услубий шаклларни топган танқидчи ва шоир, афоризмлар устаси эди. Ницше фалсафасининг софистика шакли уни тушинишни қийинлаштиради.
Ундан кейин яшаган файласуфларнинг уқтиришича, Ницше фалсафасида узил-кесил ҳақиқат, эътиқод деб қабул қилиш мумкин бўлган қоидалар йўқ[5].
Ницшенинг асосий фалсафий ғоялари қуйидагилардан иборат:
- Ниҳилизм: У Ғарб маданиятининг ан’анавий қадриятлари инқирозга учраётганини ва "Худо ўлган" деган машҳур ибораси билан диний э’тиқоднинг пасайишини тасвирлаган.
- Üберменсч (А'ло инсон): Ницше инсоният ўз қадриятларини яратиши ва ан’анавий ахлоқдан мустақил бўлиши керак деб ҳисоблаган.
- Қудрат иродаси (Wилле зур Мачт): У инсон мотивациясининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи қудратга интилиш эканлигини та’кидлаган.
- Абадий қайтиш назарияси: У инсон ҳар бир ҳаракатини шундай яшаши керакки, агар ҳаёт чексиз марта такрорланса ҳам, бу яшашга арзийдиган бўлиши керак.
Асосий асарлари
- „Тарихнинг ҳаёт учун фойдаси ва зарари тўғрисида“ (1874)
- „Шопенгауэр мураббий сифатида“ (1874)
- „Риҳард Вагнер Байретда“ (1875—76)
- „Эркин тафаккур соҳиблари учун қўлланма“ (1876—78)
- „Тонг яллиғи“ (1881)
- „Қувноқ билим“ (1882)
- „Ёвуз донишмандлик: ҳикматлар ва доно сўзлар“ (1882—85)
- "Зардушт таваллоси" (Алсо спрач Заратҳустра, 1883–1885)
- "Яхшилик ва ёмонликдан нарида" (Женсеиц вон Гут унд Бöсе, 1886)
- "Ахлоқ генеалогияси" (Зур Генеалогиэ дер Морал, 1887)
- "Фалсафага қарши афоризмлар" (Гöтзен-Дäммерунг, 1889)
- "Антихрист" (Дер Античрист, 1888)
Ницшенинг Та’сири
Ницшенинг ғоялари экзистенциализм, постмодернизм ва психоанализ каби фалсафий оқимларга катта та’сир кўрсатди. Унинг асарлари Алберт Камю, Жан-Пол Сартр, Мартин Хайдеггер, Зигмунд Фрейд ва бошқа кўплаб файласуфлар ва ёзувчилар томонидан ўрганилган ва ривожлантирилган.
Бугунги кунда ҳам Ницшенинг фалсафаси инсон тафаккури, ахлоқий қадриятлар ва эркинлик тушунчаларини ўрганишда муҳим манба сифатида қаралади.
Адабиёт
- Галеви Д., Жизнь Фридриха Ницше, М., 1991;
- Цвейг С., Вчерашний мир, М., 1991.
Манбалар
- ↑ „"Фриэдрич Ниэтзсче - Герман пҳилосопҳер". Энcйcлопæдиа Британниcа. 24 Септембер 2023.“.
- ↑ „Кауфманн, Wалтер (1974). Ниэтзсче: Пҳилосопҳер, Псйчологист, Античрист“.
- ↑ „Женсен, Антҳонй К.; Ҳеит, Ҳелмут, эдс. (2014). Ниэтзсче ас а Счолар оф Антиқуитй. Лондон: Блоомсбурй Аcадемиc.“.
- ↑ „"Фриэдрич Ниэтзсче". Ҳуман, Алл Тоо Ҳуман. ББC Доcументарй. 1999“. 2023-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 10-феврал.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил. Саида Жўраева.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
