Жоҳанн Чристопҳ Фриэдрич вон Счиллер (талаффузи: Иоганн Кристоф Фридрих Шиллер; 1759-йил, 11-октябр, Неккар бўйидаги Марбах — 1805-йил, 5-сентябр, Веймар) — немис шоири, драматург, тарихчи, санъат назариётчиси. Немис мумтоз адабиётининг асосчиларидан.

Фриэдрич Счиллер

Ҳаёти

Людвигсбургдаги лотин мактабини тугатгач (1772), ҳарбий мактаб (академия) нинг ҳуқуқ ва тиббиёт бўлимларида ўқиган. Академиядаги маслақдош дўстлари билан бирга "мухолиф поэтик клуб" тузган. шаҳрининг ўзаро инсоний муносабатлардаги нафрат ва ғаразгўйликни тасвирловчи "Қароқчилар" (1781) сингари дастлабки асарлари шу клубда муҳокама этилган. Мазкур трагедияда услубий ҳар хиллик (шекспирона трагизм, барокко санъатига хос истиоравийлик, Руссо асарларига хос нотиқлик) ка йўл қўйилган бўлсада, у немис драматургиясида сиёсий йўналишга эга бўлган янги лирик драма жанрини бошлаб берган.

СҲ. тиббий академияни тугатгач (1780), Штутгартга полк фелдшери этиб юборилган. Аммо "Қароқчилар"нинг Мангейм шаҳрида иамбйиш этилишига рухсациз кетгани учун ҳибсга олинган ва унга ижод билан шуғулланиш ман этилган. Ш. 1782-йил герсог таъқибидан қочиб кетиб, "Луиза Миллер" ("Макр ва муҳаббат"нинг дастлабки нусхаси) драмасини тугатган. 1783-йил Мангеймга бориб, шаҳар театрида драматург лавозимини эгаллаган, дастлабки песаларини шу театр учун қайта ишлаб берган ва "Рейн Талияси" жур.ни нашр этган. Аммо моддий барқарорликка эришиш ниятида дастлаб Лейпсигга, кейин Дрезденга кўчиб ўтган. У шу даврда тарихий ўтмиш мавзуи билан қизиқиб, "Фиесканинг Генуядаги фитнаси" (1783), "Дон Карлос" (1783—87) драмаларини, ватанпарварлик ғоялари куйланган шеърлари ("Шодлик учун", "Узлат", "Енгилмас армада" ва бошқалар)ни, "Руҳназар" (1786) романини ёзган, "Ажойиб исёнлар ва фитналар тарихи" туркумида китоблар яратишга киришган (1ж., 1787), "Бирлашган Нидерландларнинг испан ҳукмдорлигидан чиқиш тарихи" устида иш олиб борган.

1787-йил Веймарга кўчиб бориши ҳамда Гёте билан яқин алоқада бўлиши Ш. ижоди ва дунёқарашида янги даврнинг бошланишига сабаб бўлган. У 1789-йилда Гёте ёрдами билан Ен унтида тарих профессор лавозимини эгаллаб, "Жаҳон тарихи нима ва у қандай мақсадда ўрганилади?" деган мавзуда маърузалар ўқиган. И.Кант асарлари таъсирида "Санъатдаги фожиавийлик тўғрисида" (1792), "Нафосат ва қадр-қиммат тўғрисида", "Тантанаворлик тўғрисида" (1793), "Инсонни эстетик тарбиялаш тўғрисида хатлар" (1795), "Содда ва сентиментал шеърият тўғрисида" (1796) сингари илмий ишлар яратган. шаҳрининг талқинига кўра, эстетик тарбия кишилар ўртасида инсоний муносабатларнинг барқарорлашиши, уларда инсонпарварлик фазилатларининг шаклланишига хизмат қилиши зарур. Унинг 80—90-йиллар лирикасида худди шу йўналишдаги ҳистуйғу ва кечинмалар ифодаланган.

Эркин дунёни барпо этиш орзуидеали билан реал воқелик ўртасидаги зиддият Ш. ижодидаги етакчи коллизияни ташкил этади. Мазкур коллизия шаҳрининг нафақат трагедиялари, айни пайтда шеърий асарларининг ҳам замирида ётади.

шаҳрининг трагедия жанридаги энг яхши асарларидан бири "Мария Стюарт" бўлиб, унинг сюжети ХВИ асрдаги Англия ҳаётидан олинган. Ш. бу руҳийфалсафий трагедиясида юнон трагедиясига хос композициядан фойдаланган. Жанна д’Арк жасоратига бағишланган "Орлеан қизи" (1801), антик трагедия анъаналарини ривожлантириш мақсадида ёзилган "Мессиан келини" (1803) трагедиялари, шунингдек, миллий озодлик ғояси билан йўғрилган "Вилгелм Телл" (1804) халқ драмаси ҳам Ш. ижодида муҳим ўринни эгаллайди.

шаҳрининг "Қароқчилар" (1921, 1955, 1975), "Макр ва муҳаббат" (1921, 1936, 1951, 1959) ва "Мария Стюарт" (1976) трагедиялари ҳозирги Ўзбек миллий театри саҳнасида қўйилган[1].

Асарлари

  • Драмм. Стихотворения, М., 1975;
  • Макр ва муҳаббат, Т., 1936.

Адабиётлар

  • Лозинская Л.Я., Шиллер, М., 1960;
  • Шиллер. Величие и трагедия немецкого гения, М., 1964;
  • Лакнштейн П., Жизн Шиллера, М., 1984.

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Фриэдрич Счиллер“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар