Фригия (Пҳрйгиа) — Кичик Осиёнинг шим.ғарбий қисмидаги қадимги мамлакат. Аҳолиси милоддан аввалги ХВ—ХИИИ асрларда Европадан кўчиб келган ҳиндевропа кабилалари — фригияликлар. Фригия милоддан аввалги ХИИИ аср да юнонларга қарши курашда Троята ёрдамлашган. Милоддан аввалги 10—ВИИИ асрларда пойтахти Гордион шаҳри бўлган подшолик вужудга келган. Милоддан аввалги 546 й. форслар, милоддан аввалги 333 й. Александрта тобе бўлган. Милоддан аввалги 133 й. фригиянинг бир қисми римликлар қўл остига, шарқий қисми Галатия провинсияси таркибига ўтган. Византия империяси даврида фригия географик ва сиёсий мавқеини йўқотган.