Fritterlar
Фриттерс — хамир мағзи толдирилиб, қовуриб пиширилган пазандачилик маҳсулоти[1]. Пишириқлар ичини тўлдиришда мева, сабзавот, гўшт, денгиз маҳсулотлари ишлатилади. Кўпинча нонуштада ейилади, шунингдек, мактаб таомномаларида, кўча таомлари сифатида, ширин намуналари — ширинлик сифатида тортилади[2][3][1][4]. Рус ва украин ошхоналарида машҳур бўлган пишириқлар хамир таркиби ва мағзи тўлдирилиши билан фарқланади.
Келиб чиқиши
Фриттерс оғир таом ҳисобланса-да, асрлар давомида тайёрланади ва аҳоли орасида машҳур. Қадим замонлардан бери хамирга гўшт ва балиқ бўлаклари, сабзавотлар, илдизмевалар, зираворланган кўкатлар, пастıрма кубиклари ва ҳатто хушбўй гуллар солиб қовурилган. ХВИИ асрда исмалоқ барглари, салат барглари, узум барглари, ёш артишоклар солиб хамирда қовурилган таомлар ҳақида эслатмалар пайдо бўлган. Хамир юмшоққина ачиши учун унга пиво ёки шароб билан аралаштирилиб қорилган. Кейинчалик, хамирга алоҳида кўпиртириб олинган тухум оқлари ҳам қўшилган.[5]
Турлари
Фриттерс асосан икки усукда тайёрланади. Британия ошхонасида бу пишириқ картошка бўлаги, ананас ҳалқаси, олма бўлаги, нок ҳалқаси, нўхат пюреси солинган хамирнинг қовурилишини англатади[6]. Мактаб ошхоналарида шу усулда консерваланган ветчиналар ҳам тайёрланади. Айни тайёрлаш услуби, кўпинча, Осиё ошхонаси, жумладан ҳинд (пакора), хитой, япон (темпура) пазандачилигида кўп қўлланади. Қовоқ, денгиз маҳсулотлари, банан, тофу ичига солинадиган масаллиқ сифатида ишлатилади.[5]
Қўшма Штатларда бу пишириқлар одатда майда тўғралган масаллиқлар билан аралаштириб товада ёки фритюрда қовурилади. Энг машҳур ресептларда хамирга олма, консерваланган маккажўхори ва қовоқ солинади. Қисқичбақали (краб) котлетчалар ва молюска қўшилган пирожкалар ҳам Фриттерс ҳисобланад[7][8]. Австралияда маккажўхори фриттерлари жуда машҳур, Янги Зеландияда эса кичик балиқлар солинади[9].
Тайёрланиши
Фриттер хамири одатда тухум, сут ва ундан тайёрланади. Баъзан ун ва сувдан чучук хамир ёки хамиртуруш қўшилган хамир қорилади. Буғдой унидан ташқари, маккажўхори уни ишлатилади.Глютенсиз пишириқ учун гуруч унидан хамир қорилади. Хамир жуда юмшоқ ҳам, зич ҳам бўлмаслиги керак. Кўпчиши учун учун юмшатгич ишлатилади, баъзан ферментланган ичимликлар кўпиртирилган тухум оқига қўшилади.
Фриттерс 180 °C даражачага қиздирилган ёғда қовурилади. Пишириш жараёнида ёғ совиб кетмаслиги учун кам-камдан солинади. Пишириқнинг икки томони 3-5 дақиқа қовурилади, кейин ортиқча ёғ оқиши учун салфеткага қўйилади[1][10]. Фриттерс янги қовурилган иссиққина ҳолатида мазали бўлади, шунинг учун одатда пиширилгандан сўнг дарҳол истеъмол қилинади.
-
Олма шарбати пишириқлари
-
Балиқ билан пишириқлар
-
Каламар билан пишириқлар
-
Маккажўхори билан Таиланд пишириқлари
-
Тофу билан пишириқлар
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Гисслен, W.. Профессионал Бакинг. Wилей, 2004 — 189-бет. ИСБН 978-0-471-46427-3.
- ↑ Гранд Дипломе Cоокинг Cоурсе. Тайлор & Франcис УС — 58-бет.
- ↑ Cо., Роял Бакинг Поwдер. Тҳе Роял Бакер анд Пастрй Cоок, 2009 — 7-бет. ИСБН 978-1-4344-5495-9.
- ↑ Шиэлдс, Д. С.. Соутҳерн Провисионс: Тҳе Cреатион анд Ревивал оф а Cуисине. Университй оф Чиcаго Пресс, 2015 — 158-бет. ИСБН 978-0-226-14125-1.
- ↑ 5,0 5,1 Давидсон А., Жаине Т. „Фриттер“, . Тҳе Охфорд Cомпанион то Фоод, 3рд эд., Охфорд Университй Пресс, 2014.
- ↑ Раффалд, Э.. Тҳе эхпериэнcед Энглиш ҳоусе-кеэпер, cонсистинг оф неар 800 оригинал реcеипц, 1808 — 118-бет.
- ↑ Верстилле, Э. Ж.. Верстилле'с Соутҳерн Cоокерй, Америcан Антиқуариан Cоокбоок Cоллеcтион. Америcан Антиқуариан Соcиэтй, 1812–1876 — 168-бет. ИСБН 978-1-4494-3629-2.
- ↑ „Фриттеры: новый взгляд на приготовление во фритюре“. Стеак Ловерс.
- ↑ Фодор'с Неw Зеаланд. |серия=Фодор'с Неw Зеаланд |год=2010 |исбн=978-1-4000-0841-4 |ссылка=ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=кпЖ7О_Й3ИЙ4C&пг=ПА53 |страницы=53 |реф=Блоом |язык=унд |автор=Блоом, А.; Wечтер, Э.Б.}}
- ↑ „Фриттеры — непростые оладьи“. Раcион (2013-йил 5-июл).
Адабиётлар
- Чарлес Синcлаир. фриттер // Диcтионарй оф Фоод: Интернатионал Фоод анд Cоокинг Термс фром А то З. — Сеcонд Эдитион. — Лондон: А & C Блаcк, 2004. — П. 232. — 632 п. — ИСБН 978-1-4081-0218-3.
- Эрҳард Горйс. Фриттерс // Дас неуэ Кüченлехикон. Вон Ааченер Принтен бис Зwисченриппенстücк. — Мüнчен: Деуцчер Тасченбуч Верлаг, 1997. — С. 160. — 599 С. — ИСБН 3-423-36008-9.