Фриттлар (итал. фритта, фриго — қовураман, қуритаман) — шиша ёки керамиканинг микроэлементлар (бор, пйх, марганец, молибден, мис, темир) билан қотишмаси ҳолидаги микроўғит. Таъсир этувчи моддалар миқдори фриттлар тайёрлаш технологиясига боғлиқ. Кўпроқ консентрланган борли фриттларда 6% гача, мисли фриттларда 15,2% гача, рухли фриттларда 19% гача, марганецли фриттларда 26% гача, молибденли фриттларда 4,5% гача микроэлемент бўлади. Фриттлар ўсимликлар микроэлементлар билан бир текисда озиқланадиган манбадир. Фриттлар тупрокда секин эрийди (нордон муҳитда тезроқ), микроэлементлар ювилиб кетмаслиги сабабли ўсимликлар бир неча йил давомида ўзлаштиради. Фриттлар ўсимлик ўсишини, маҳсулот сифатини яхшллайди, баъзи ферментлар, мас, аскорбиноксидаза, пероксидаза, полифенокендазалар фаоллигани оширади, барг тўқималарининг оксидланишини камайтиради. Жуда майдаланган фриттлар тупроққа асосий ишлов беришда ёки экиш пайтида органик ва минерал ўғитлар билан бирга солинади.