Фризлар — Нидерландиядаги (400 минг киши) ва Германиядаги халқ. Умумий сони 420 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Фриз тилида сўзлашади. Диндорлари — калвинистлар, бир қисми католиклар. Асосий машғулотлари — қишлоқ хўжалиги ва балиқ овлаш. Нидерландиядаги Ф. голландларта якин бўлишларига қарамай ўзига хос маданий анъаналарини сақлаб қолишган.