Fromuz
Фромуз („ФРОМ.УЗ“ номи билан ҳам танилган) ўзбек прогрессив рок мусиқий гуруҳи[1][2]. 2004-йилда Тошкентда гитарист Виталй Попелофф, бассчи Андреw Мара-Новик, барабанчи Владимир Бадиров ва клавиатурачи Алберт Халмурзаев томонидан тузилган. Фромуз номи дастлабки қўшиқ номидан олинган бўлиб, „фром Узбекистан“ („Ўзбекистондан“) сўзининг қисқартмаси. Фромуз Марказий Осиёдаги энг муваффақиятли прогрессив рок/фусион гуруҳларидан бирига айланди[манба керак].
Фромуз | |
|---|---|
| Келиб чиқиши | Тошкент, Ўзбекистон |
| Жанрлар |
Прогрессив рок Жазз фусион |
| Фаолият йиллари | 2004-йилдан — ҳозиргача |
| Лейбллар | 10Т Реcордс |
| Аъзолар |
Виталй Попелофф Алберт Кҳалмурзаэв Эвгений Попелов |
| Собиқ аъзолар |
Андреw Мара-Новик Владимир Бадиров Сурат Касимов Али Измаилов Игор Элизов |
| Веб-сайт | www.фромузбанд.cом |
Тарих
Фромузнинг жонли ижродаги биринчи чиқиши Алберт Халмурзаев томонидан Ўзбекистон Ёшлар театри учун басталанган „Содом ва Гоморра ХХИ“ консертида бўлиб ўтди. Прогрессив рок услубида ишланган бу спектакл 2008-йилда Санкт-Петербургдаги Халқаро театр фестивалида намойиш этилган.
2005-йилда гуруҳ Халқаро Блюз Мусиқий Фестивали ҳисобланган „Астана Блуэс 2005“ фестивалида, шунингдек, бир қатор этник мусиқий концертларда, жумладан, „Греэтинг фром Нострадамус“ консертида иштирок этди. 2006-йилда Фромуз Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мусиқий лойиҳаси сифатида Сноб Cоллеcтион томонидан „Cрйстал Аwардс 2006“ мукофотига сазовор бўлди.
2006-йилда гуруҳ „10Т Реcордс“ эътиборини тортди. Натижада, 2006-йил август ойида 10Т билан биринчи шартномасини имзолади ва дебют албомини ёзишга киришди. 2007-йил феврал ойида 8 та инструментал трекдан иборат жонли албом ҳисобланган „Аудио Дипломаcй“ албомини CД/ДВД тўплами сифатида чиқарди. 2008-йилда Фромуз 10Т Реcордс орқали иккинчи „Оверлоок“ албомини чиқарди. „Оверлоок“ Тошкентдаги Лосис студиясида ёзиб олинган ва Чарлестон Соунд студиясида аранжировка қилинган. „Оверлоок“ гуруҳ илк таркиби томонидан ёзилган сўнгги албом эди. „Қуартус Артифаcтус“ албоми 2011-йил май ойида чиқарилган[3].
2008 йилда Андреw Мара-Новик ва Владимир Бадиров бошқа давлатга кетганлиги сабабли гуруҳни тарк этгач, Али Измаилов ва Сурат Қосимовлар барабанчилик қилишни бошлашди. Шунингдек, Игор Элизов иккинчи клавиатурачи вазифасини бажарди. Ушбу янги таркиб билан гуруҳ Севентҳ Сторй албомини ишлаш учун Ушбу янги а'золикда Фромуз янги материаллари устида ишлаш учун Иосис Студио билан шартнома имзолайди. Таркиб ўзгариши натижасида мусиқа тузилишига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, овоз янада йўғонлашиб, бир нечта композицияларда вокал пайдо бўлди. Шу билан бирга ўша вақтда гуруҳ номига нуқта қўшилди ва уруҳ номи Фром.уз ҳолига келди. Севентҳ Сторй албоми билан гуруҳ 2008-йил сентябр ва 2009-йил март ойларида Ўзбекистон Ёшлар театри ва „Илҳом“ театри саҳналарида бир қатор консертлар берди. 2010-йил сентабр ойида гуруҳ 2008-йил сентабр ойида Ўзбекистон Ёшлар театрида Фромузнинг жонли ижроси пайтида ёзиб олинган ва суратга олинган иккинчи жонли ДВДсини чиқарди.
Таъсирлар
Фромуз Кинг Cримсон, Пинк Флойд, Ес, Жетҳро Тулл, Милес Давис, Лед Зеппелин, Жефф Беcк анд Руш каби гуруҳлардан илҳомланган[манба керак].
Жонли ижролари
Фромуз гуруҳининг биринчи консерти Ўзбекистон Ёшлар театрида жонли ижрода бўлиб ўтган. Гуруҳ 2009-йилги „ИОСИС Фест“да Ўзбекистоннинг илк рок мусиқа учун мукофот топшириш маросимини очиш учун танланган[4]. Бундан ташқари, Фромуз тарихида иккита катта консептуал шоу, „Қуартус Артифаcтус“ анд „Фромуз Антҳологй“ консертларини ўтказган. „Қуартус Артифаcтус“ консерти 2009-йил 23-июнда Тошкентдаги „Илҳом“ театрида бўлиб ўтган. Ушбу шоунинг концепцияси фақат акустик асбоблар ёрдамида композицияларни ижро этиш эди. 2010-йил бошида Фромуз шундай ном билан ўз консертини ҳам ўтказди. Консерт барча албомлардаги энг яхши трекларни ўз ичига олган эди.
Фаолияти давомида Фромуз бир нечта прогрессив рок ва блюз фестивалларида чиқиш қилди. 2007-йилда гуруҳ Мексикадаги „Тҳе Бажа Прог фестивал“га таклиф қилинди, у ерда улар Жордан Рудесс (Дреам Тҳеатер), Универс Зеро, Фоcус каби бошқа машҳур прогрессив рок қўшиқчилар билан бир саҳнада куйлашди. 2007-йил август ойида Фромуз Чимкентда (Қозоғистон) бўлиб ўтган „Ёз кечалари“ фестивалида иштирок этди, унда гуруҳ „Аудио Дипломаcй“ албомидан композицияларни ижро этди.
Cовер қўшиқлар
Фромуз ижоди давомида бошқа бир қанча ижодкорларнинг қўшиқларини cовер қилган. 2009-йилда Фромуз 10Т: Ундерcовер албомида иштирок этди, ва у ерда улар Кинг Cримсоннинг „Старлесс анд Библе Блаcк“нинг cовер версиясини ижро этишди. Шунингдек, 2010-йилнинг ёзида Фромуз Жефф Беcкнинг „Бруш wитҳ тҳе Блуэс“ қўшиғи устида ишлашган.
Жамоа аъзолари
Фромузнинг тўрт хил таркиби мавжуд эди. Гитарачи Виталий Попелофф, клавиатурачи Алберт Халмурзаев, барабанчи Владимир Бадиров ва бассчи Эндрю Мара-Новикдан ташкил топган илк таркиб иккита албом чиқарди. Кейин 2008-йилнинг май ойида Мара-Новик ва Бадиров ўрнига Сурат Қосимов ва Али Измаиловлар, шунингдек, Игор Элизов иккинчи клавиатурачи сифатида гуруҳга қўшилди. 2009-йил июл ойида Сурат Қосимов гуруҳни тарк этгач, Алберт Халмурзаев басс чалишни бошлади. Ва ниҳоят, 2010-йил сентябр ойида Али Измаилов гуруҳни тарк этди. Ҳозирда Фромуз таркибида доимий барабанчи йўқ ва гуруҳ ҳар бир консертига турли яккахон барабанчиларни таклиф қилади.
Ҳозирги аъзолар
- Виталй Попелофф — гитарачи, асосий вокалчи
- Алберт Халмурзаев — басс, қўшимча вокалчи
- Евгений Попелов — мусиқий клавиатурачи, қўшимча вокалчи
Собиқ аъзолар
Дискографияси
Студио албомлари
- Оверлоок (2008)[6]
- Севентҳ Сторй (2010)[7]
- Қуартус Артифаcтус (2011) [8]
- Содом анд Гоморраҳ (2013) [9]
Албомлари
- Аудио Дипломаcй (2007)
ДВД релизлар
- Плайинг тҳе Имитатион (2007)
- Инсиде Севентҳ Сторй (2010)[10]
Манбалар
- ↑ „Фром.уз“.
- ↑ „Прогрессиве Роcк Банд ФРОМ.УЗ | Прог роcк, Жазз Фусион, Прог Метал“. 2011-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-май.
- ↑ „Қуартус Артифаcтус аcоустиc прогрессиве роcк албум | Прогрессиве Роcк Банд ФРОМ.УЗ“. www.фромузбанд.cом. 2011-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ташкент фор тҳе фирст тиме аwардед фор ачиэвеменц ин роcк мусиc“. Фергҳана.ру (2009-йил 9-июн). Қаралди: 2010-йил 22-октябр.
- ↑ „WЕЛCОМЕ ТО Прогрессиве Роcк & Прогрессиве Метал - Э-ЗИНЕ“. 2024-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-сентябр.
- ↑ „ФРОМУЗ - Оверлоок“. Мусиc ин Белгиум (2008-йил 25-сентябр). 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-октябр.
- ↑ „ФРОМУЗ - Севентҳ Сторй“. Мусиc ин Белгиум (2010-йил 7-феврал). 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-октябр.
- ↑ „Қуартус Артифаcтус (2011) | Прогрессиве Роcк Банд ФРОМ.УЗ“. 2011-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-май.
- ↑ „ФРОМУЗ Релеасе Содом анд Гоморраҳ Cонcепт CД“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-сентябр.
- ↑ „ФРОМУЗ - Инсиде Севентҳ Сторй (ДВД)“. Мусиc ин Белгиум (2010-йил 9-сентябр). 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-октябр.
Ташқи ҳаволалар
- Расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-04-26 санасида архивланган)
- Фромуз 10Т Реcордс расмий сайтида
- Фромузнинг Фаcебоокдаги саҳифаси
- Фромузнинг ЁуТубедаги саҳифаси