Фронда (франс. фронде, айнан — палахмон, сопқон) — 1) 1648—53 йилларда Франсияда абсолютизмга, Ж. Мазарини ҳукуматига қарши ижтимоий ҳаракат; ўз таркибига турли социал табақаларни қамраб олган (парламент Ф.си, "шаҳзодалар" Ф.си); 2) асосан, шахсий ёхуд гуруҳий характерга оид принсипиал бўлмаган мухолифат.