Фтон йиртқич ҳайвонлар томонидан парчаланмоқда. Милоддан аввалги 300-йил.

Фтон ёки Пҳтоно (гр юнонча: Φθόνος, лотинча: Пҳтҳонус), шунингдек Зелус – қадимги юнон мифологиясида, айниқса романтик масалаларда рашк ва ҳавас, ҳасад тимсоли[1][2][3][3][4]. Фтонни кўпинча тартибсизлик ва келишмовчилик маъбудаси Эрис билан таққослашади.

Фтоннинг ота-онаси ким эканлиги ҳақида бир нечта таҳминлар мавжуд:

  1. У бошқа эротлар сингари Афродита[3] дан туғилган; 2. Дионис ёки Эреб ва Нюктанинг ўғли[3][3]. Унинг кўп хотинлари бўлиб, барчасини хиёнатда гумон қилиб, ўлдирган[3].

Фтон такаббур инсонларга қаршилик тимсолини акс эттиради[5].

У „Диониснинг ишларлари“да Герага Зевс ва Семеланинг ишқий муносабатлари ҳақида маълумот бериб, Семеланинг ўлимига сабаб бўлган[3][6]. Фтон, шунингдек, Дионисга туғилишидан олдин ҳам ҳасад қилган, шунинг учун у Аресни сохта қонга булғанган қурол-яроғда тасвирлаб, Афинанинг ҳасадини уйғотган[7]. Шу билан бирга, у Гера ва Афина[7] орасига фитна солишни давом эттирган. Бундан ташқари, Фтон Каллимахуснинг Аполлонга бағишланган мадҳиясида пайдо бўлиб, худони баҳслашишга ундайди.

Унинг аёл намунаси Немесис, қасос маъбудаси[2][3]. Аммо Немесис романтик рашк билан чамбарчас боғланган Фтондан фарқли ўлароқ, шафқациз қасос билан чамбарчас боғлиқ[2][3] Унинг римча кўриниши Инвидиа[3] ҳисобланади.

Манбалар

  1. ↑ Пиндар: Истҳмиэн 7, 39.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „ПҲТҲОНОС — Греэк Год оф Жеалоусй & Энвй“. www.тҳеои.cом. Қаралди: 2021-йил 10-апрел.
  3. ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 „Пҳтҳонус“ (эн). www.греэкмйтҳологй.cом. Қаралди: 2021-йил 11-апрел.
  4. ↑ Нонн. Деяния Диониса ВИИИ 34
  5. ↑ Ҳеродот 1, 32; 3, 4.
  6. ↑ Ноно де Панóполис, Дионисíаcа, Ливро 8, 50-60
  7. ↑ 7,0 7,1 Ноно де Панóполис, Дионисíаcа, Ливро 8, 34-49

Ҳаволалар

Адабиётлар

  • Патрисия Булман: Пиндардаги пҳтҳонос. Калифорния университети матбуоти, 1984-йил.
  • Улрич Ҳоэфер: луғати
  • Эрнст Милобенски: Неид ин дер гриэчисчен Пҳилосопҳиэ. О. Харассовиц, 1964-йил.
  • Валтер Стеинлеин: Пҳтҳонос унд Верwандте Бегриффе ин дер äлтерен гриэчисчен Литератур. Эрланген 1941-йил.