Ftoridlar
Фторидлар — фторнинг бошқа элементлар билан бўлган бирикмалари. Менделеев даврий системаси И ва ИИ гуруҳ элементлари фторидлари элемент фтор ион боғли қаттиқ моддалар; ВИ ва ВИИ гуруҳ элементларининг кўпчилик фторидлари элементфтор ковалент боғли газлардир; таркибида углерод бўлган фторидлар фторорганик бирикмалар синфини ҳосил қилади; кўпчилик металлар (В, Мо, W, Ре ва бошқалар)нинг юқори валентли фторидлари учувчан моддалардир. Фторидлар табиатда учрайди. Галогенлар, инерт газлар, кислород, азот ҳамда бошқа кўпгина юқори даражада оксидланадиган элементларнинг фторидлари — оксидловчилар; маргимуш, сурма, бор фторидлари кучли кислоталардир. Фторидлар элементларга фтор таъсир эттириб, водород фторидни металлар билан реаксияга кириштириб ва бошқа усулларда олинади. Фторидлардан водород фторид, кислород фторидлари, азот фторидлари кенг қўлланади. Хлор фторидлари ракета техникасида, фторловчи агент сифатида, металл қопламалари, оптик шишалар тайёрлашда ишлатилади.
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |