Фуат Хатипович Сайфуллаев (1911.17.8, Оқтўба ш., Қозоғистон — 1989.26.2, Тошкент) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1964), профессор (1983). Ўзбекистон МИК қошидаги Совет қурилиши ва ҳуқуқ институтини тугатган (1936). С. Тошкент юридик институти (факултети)нинг фуқаролик ҳуқуқи кафедраси профессор бўлиб ишлади. Унинг раҳбарлиги ва бевосита иштирокида фуқаролик ҳуқуқига оид бир қатор қонун лойиҳалари тайёрланган, дарсликлар ёзилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил