Fuchik Yulius
Фучик Юлиус (1903.23.2, Прага 1943.8.9, Берлин) — чех ёзувчиси, танқидчи ва журналист. CҲССР Миллий қаҳрамони. Плзендаги реал гимназияни тугатгач (1921), Прага университетининг фалсафа факултетида ўқиган. 1922-йилдан адабиёт ва театр масалаларига оид мақолалар чоп эта бошлаган. "Кмен" ("Ствол", 1927—29) ва "Творба" ("Ижод", 1927—28) жур.ларига муҳаррирлик қилган пайтида барча илғор кучларни ягона фронт атрофида бирлаштиришга уринган. 1930 ва 1934—36 йилларда СССРда бўлиб, сафар таассуротлари асосида "Эртанги кунимиз кечаги кун бўлиб қолган мамлакатда" (1932) китобини ёзган. СССРга қилган 2сафари вақтида Ўзбекистонда бирмунча вақг яшаб, мамлакатимизда рўй берган ўзгаришларни кузатган ва ўзбек хотинқизлари ҳаётига бағишланган "Тожихон Шодиева тарихи", "Розияхон Мирсоатова" сингари очерклар ёзган. Ф. Ўрта Осиё халқлари ҳаётига доир 24 та очерк ва мақола эълон қилган. Фучикнинг 30-йиллар сўнгидаги адабийтанқидий фаолиятида умуминсоний қадриятларни фашизм хавфидан сақлаб қолиш ғоялари устуворлик қилади. 1942-йил апрел да Чехословакия компартиясининг яширин нашрларига раҳбарлик қилгани учун гестапо томонидан ҳибсга олинган ва 1943-йилнинг ёзида Германияга олиб кетилиб, қатл этилган. Ф. Прагадаги Панкрац қамоқхонасида "Дор остидаги сўз" (1942) китобини ёзган. Кўпгина тилларга таржима этилган ушбу китоб фашизмга қарши мардона кураш олиб борган кишилар, шу жумладан, Ф. нинг ўзи ҳақидаги, уларнинг матонати ва жасорати ҳақидаги ҳужжатли қиссадир.
Ф. Тинчликтарафдорларининг 2бутунжаҳон конгрессида Халқаро тинчлик мукофоти билан такдирланган(1950). Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Манбалар
- Ўрта Осиё ҳақида, Т., 1961; Дор остидаги сўз, Т., 1975; Избранное, кн. 1—2, М., 1982.
Ад..Фучикова Г., Воспоминания о Ю. Фучике, М., 1973.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |