Фучжоу — Хитойнинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар. Фуцзян провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 5,8 млн. киши (1998). Минцзян дарёси бўйидаги йирик савдо порти. Кема верфи, металлургия, машинасозлик, кимё, электроника, тўқимачилик, қоғоз, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ҳамда денгиз маҳсулотлари қайта ишланади. Бадиий ҳунармандчилик ривожланган, локли буюмлар, ёғоч ўймакорлиги, чинни идишлар, бамбук ва теридан турли буюмлар тайёрланади.