Фуга (итал. фуга — югуриш, қочиш) — полифониянпт эркин услубидаги мураккаб ва энг мукаммал мусиқий шакли. Одатда, бир (оддий Ф.), баъзида икки ва ундан ортиқ (мураккаб Ф.) мавзуларни имитация ва бошқа полифоник воситалар ёрдамида ривожлантиришга асосланади. Ф. мавзуси ихчам бўлиб, муайян образни акс эттирувчи бир овозли куйдир. Гомофония услуби таъсирида қарор топган Ф.да мавзунинг барча овозлар бўйлаб ўтказилиши (мавзунинг "югуриши" — номи шундан) муайян ладтоналлик (гармония) режасига мувофиқ бажарилади. "Ф." атамаси дастлаб (ХИВ—ХВИИ асрлар) канонга нисбатан қўлланган. ХВИИ асрдаричеркар, кансона, фантазия (И.Фробергер, Ж. Фрескобалвди, Я.Свелинк) каби чолғу шакллар заминида Ф. юзага келиб, И.С.Бах, Г.Ф.Гендел ижодида юксак бадиий даражасига кўтаридди. Ф. мустақил чолғу асар, тур кум шаклининг муайян қисми сифатида (мас, И.Бах, Д.Шостакович, Ўзбекистонда — Г.Мушел, Т. Қурбоновларнинг "Прелюдия ва Ф." туркумлари), йирик асар таркибида (месса, оратория, кантата — Г.Гендел, йилГайдн, С.Танеев; операда — М.Глинка, Ж.Верди, Р.Вагнер; симфонияда — С.Рахманинов) бўлиши мумкин.