Фужайра — Бирлашган Араб Амирликларидаги шаҳар, Фужайра амирлигининг маъмурий маркази.

Аҳолиси сони 54 минг (2003-йил маълумоти). Аҳолиси сони бўйича БААнинг 7-шаҳри ҳисобланади.

Оман кўрфази бўйида жойлашган Фужайра — кўчалари кенг ва катта, ўзи унча катта бўлмаган замонавий шаҳарчадир. Тарихий обидалари орасида 1670-йилда қурилган ярим хароба Фужайра қўрғони (форт) алоҳида ажралиб туради.

Шаҳарда денгиз порти ва халқаро аэропорт бор.