Фуко Жан Бернар Леон

ФУКО (Фоуcаулт) Жан Бернар Леон (франсузча: Жеан Бернард Лéон Фоуcаулт; 1819.18.9 Париж 1868.11.2) - франсуз физиги. Берлин ФА, Лондон Қироллик жамияти аъзоси. Петербург Фанлар академияси мухбир аъзоси (1860). Париж Фанлар академияси аъзоси (1865). Париж расадхонаси физиги (1855-йилдан). Илмий ишлари оптика, механика ва электромагнетизмга оид. Айланма кўзгу усули (Фуко усули) ни кашф қилди (1850). Маятник (Фуко маятниги) ёрдамида Ернинг ўз ўқи атрофида айланишини экспериментал тасдиқдади (1851). Гироскоп ихтиро қилди (1852). Яхлит металл жисмларнинг индуксион токлар (Фуко токлари) таъсирида қизишини аниқлади ва уни камайтириш усулларини кўрсатди. Биринчи марта шиша кўзгулар ясашнинг аниқ усулини яратди (1857), биринчи бўлиб нурланиш ва ютилиш чизиклари орасидаги боғланишни аниқлади.