Uyurma toklar
Уюрма токлар, Фуко токлари — ўзгарувчан магнит майдонида ҳаракатланаётган массив металл ўтказгичларда ҳосил бўладиган ёпиқ электр индуксион токлар (расмга қ.). Уюрма токлар трансформаторларнинг ўзагида, электр машиналарнинг турли қисмлари ва бошқаларда ҳосил бўлади.
Уюрма токлар магнит майдони оқимининг ўзгаришига боғлиқ. Оқим қанча тез ўзгарса Уюрма токлар шунча катта бўлади. Ўтказгичдан маълум йўл бўйича ўтаётган электр токидан фарқли равишда Уюрма токлар ўтказгичнинг ўзида туташади ва уюрма контурлар ҳосил қилади. Бу ток контурлари уларни ҳосил қилган магнит оқимига таъсир кўрсатади. Ленс қоидасига биноан, Уюрма токлар нинг магнит майдони шу токни ҳосил қилган магнит оқимининг ўзгаришига қаршилик кўрсатади.
Жоул — Ленс қонунига мувофиқ, Уюрма токлар ҳосил бўлганда ўтказгичлар қизиб, энергиянинг йўқолишига ва оқибатда машиналарнинг Ф.И.К. пасайишига сабаб бўлади. Буларни камайтириш учун ўзгарувчан токда ишлайдиган машина ва аппаратларнинг магнит ўзагини яхлит ферромагнетиклар (электротехника пўлати) дан эмас, балки бир-биридан изоляцияланган (мас, махсус локлар бн) пластиналардан тайёрланади. Уюрма токлар металларни эритиш, уларнинг юзасини тоблаш ва бошқаларда қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |