Фукусима (японча: 福島市, Фукушима-ши?, [ɸɯ̥кɯꜜɕима]) Фукушима префектурасининг пойтахт шаҳри. Префектура маркази Накадорининг шимолида жойлашган. 2023-йил 1-август ҳолатига кўра шаҳар аҳолиси 275,850 киши ва 122,130 хўжаликдан иборат[1]. Аҳоли зичлиги 1 километр квадратга 329 киши тўғри келади. Шаҳарнинг умумий майдони 767 километр квадрат[2].

Фукусима
Шаҳар
Skyline of Fukusima
Fukusima
Байроқ
Fukusima
Герб
37°45′38″Н 140°28′24″Э / 37.76056°Н 140.47333°Э / 37.76056; 140.47333
Мамлакат Япония
{{{минтақа_тури}}} Ҳоншу
Ҳукумат
 • Ҳоким Ҳироши Коҳата
Аҳолиси
 (Август, 2023)
275,850
Зичлиги 389 киши/км2
Вақт минтақаси УТCЖапан Стандард Тиме
Fukusima xaritada
Fukusima
Фукусима

Ҳозирги Фукусима шаҳри собиқ Шинобу, Дате ва Адачи туманларининг қисмларидан ташкил топган. Шаҳар Фукусима ҳавзасининг жануби-ғарбий қисмига туташган тоғ ён бағирларида жойлашган.

Шаҳар чеккасида кўплаб онсенлар (иссиқ булоқлар) мавжуд бўлиб, жумладан Иизака Онсен, Такаю Онсен ва Цучию Онсен курорт ҳудудлари шулар сирасига киради. Фукусима, шунингдек, Япониянинг Тохоку минтақасидаги ягона Япония пойга ассоцацияси Фукушима Раcеcоурсе (福島競馬場) от пойгаси комплексини ўз ичига олган.

Географияси

Фукусима шаҳри Фукусима префектураси марказининг шимоли-шарқий қисмида, Инаwаширо кўлидан 50 км шарқда, Токиодан 250 км (160 ми) шимолда ва Сендайдан тахминан 80 км (50 ми) жанубда жойлашган. Ғарбдан Оу тоғлари ва шарқдан Абукума тепаликлари орасида ётади. Шаҳарнинг катта қисми Фукусима ҳавзаси тоғ ён бағирлари ичидадир. Ғарб ва жануби-ғарбий томондан Азума ва Адатара чўққилари шаҳар манзараси устида туради.

Шимолда Фукусима Мияги префектурасининг Широиши ва Шичикашуку шаҳарлари билан туташган. Шимоли-ғарбда Ямагата префектурасининг Ёнезава ва Такаҳата шаҳарлари билан чегарадош. Фукусима префектураси ичида шаҳар ғарбида Инаваширо шаҳри, жанубда Нихонмацу, шарқда Кавамата ва Дате, шимоли-шарқда Коори жойлашган[3].

Аҳолиси

Фукусима шаҳри 377 288 аҳолига эга Иваки ва 336 328 кишилик Корияма шаҳарларидан кейин Фукусима префектурасида учинчи ўринда туради[4] [5]. Шу сабаб, Фукусима Япониядаги ёндош шаҳарлардан аҳолиси кам бўлган ягона префектурал пойтахт шаҳардир.

2011-йил маълумотларига кўра Фукусима метрополитан ҳудуди аҳолисиНихонмацу, Дате, Куними, Коори, Кавамата ва Фукусима шаҳарларини ўз ичига олган ҳолда 452 912 кишини ташкил этган. Бу Фукусима префектурасидаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўриндир. Префектурада Корияма 553,996 аҳолига эга бўлган энг катта шаҳар[6] [7]. Фукусима метрополитан ҳудуди Тохоку минтақасида йириклиги бўйича олтинчи ўринда туради.

Тарихи

1907-йил апрелда Фукусима расман Фукушима (японча: 福島市, Фукушима-ши?) шаҳрига айланди. Бу префектурадаги иккинчи ва мамлакатда шаҳарга айланган 59-муниципалитет эди. Ўшанда Фукусимада 30 минг аҳоли истиқомат қилган.

2011-йил 11-мартда 2011 йил Тохоку зилзиласи ва цунами содир бўлди. Зилзила шаҳар катта қисмини сув билан таъминлайдиган Сурикамигава тўғонидан чиқувчи кўплаб сув қувурларида ёрилишларга олиб келди. Шаҳарнинг аксарият қисми сув таъминотидан маҳрум бўлди[8]. Темир йўл инфратузилмасига этказилган зарар туфайли поездлар қатнови ҳам тўхтатилди. Иизака линияси икки кундан кейин 13-мартда [9] қайта очилди ва 31-мартда Ямагата Шинкансен тез юрар поезди ва Оу магистрал линияси тўлиқ хизмат кўрсатишни давом эттирди[10]. 7 апрелда Тохоку магистрал линияси ҳар икки йўналишда қайта очилди, бироқ ўша кечаси кучли зилзиладан кейин яна ёпилди. Апрел ойи охирига келиб барча темир йўл хизматлари тўлиқ тикланди[11].

2018-йил 1-апрелда Фукусима метрополитен шаҳарга айланди.

Иқтисодиёти

2005-йил ҳолатига кўра, Фукусимадаги барча фуқароларнинг умумий даромади ¥1.108 триллионни ташкил этди. Ушбу даромаднинг 0,8 фоизи бирламчи секторга, 24,1 фоизи иккиламчи секторга, 80,1 фоизи учинчи даражали секторга тўғри келди[12].

Бирламчи секторда қишлоқ хўжалиги ¥8.939 миллиард даромад билан етакчилик қилди. Иккиламчи секторда умумий ишлаб чиқариш етакчи бўлиб, умумий даромад ¥218.4 миллиардни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш соҳаси ¥271.6 миллиард даромад билан учинчи даражали секторда етакчилик қилди[13].

Манбалар

  1. ↑ Фукушима Cитй оффиcиал популатион статистиcс (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-09 санасида архивланган)(японча)
  2. ↑ Фукушима Cитй оффиcиал профиле (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-04-09 санасида архивланган)(японча)
  3. ↑ „Фукушима“ (жа). Министрй оф Ланд, Инфраструcтуре, Транспорт анд Тоурисм (2007). 2013-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-май.
  4. ↑ „Манба“ (жа) (ХЛС). Фукушима Cитй. 2011-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-май.
  5. ↑ „Манба“ (жа). Министрй оф Ланд, Инфраструcтуре, Транспорт анд Тоурисм (2007). 2013-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-май.
  6. ↑ „Манба“ (жа) (ХЛС). Фукушима Cитй. 2011-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-май.
  7. ↑ „Манба“ (жа). Фукушима Префеcтуре. 2013-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-май.
  8. ↑ А, Б. „А“. Фукушима Минпо (2011-йил 12-март). 2012-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 23-июн.
  9. ↑ „Фукушима“ (жа). МСН 産経ニュース. 2012-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-июл.
  10. ↑ „Фукушима“. Ямагата Неwс Онлине (2011-йил 31-март). 2018-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 4-июн.
  11. ↑ „Фукушима“ (жа). 鉄道ファン (2011-йил 28-апрел). Қаралди: 2012-йил 4-июн.
  12. ↑ „Фукушима“ (жа). Фукушима Cитй (2010-йил 1-март). 2012-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-май.
  13. ↑ „Фукушима“ (жа). Фукушима Cитй (2010-йил 1-март). 2012-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-май.