Фундук, фундук, (Cорйлус махима Милл.) — қайиндошлар (қайингуллилар оиласи)га мансуб бута ёки дарахт. Ўрмон ёнғоғининг йирик мевали бир тури. Жанубий Европа ва Осиёда тарқалган. Ўрта ва Жанубий Европа, Туркия, АҚСҲ, Кавказ, Қрим ва бошқа жойларда ўстирилади. Бўйи 3–10 м, бир уйли, гули айрим жинсли, чангчиси (оталик гули) кучаласимон тўпгулга, урғочиси (оналик гули) якка-якка ёки 2—3 тадан йиғилган. Сентабрда пишади; меваси (ёнғоғи) йирик, чўзинчоқ, пўсти юпқа. Мағзи таркибида 52—71% ёғ, 12—18% оқсил ва 3—10% углевод бор.Фундук мағзи қовурилган ёки хом ҳолида ейилади.Қа

андолатчилик саноатида ишлатилади, ёғ олинадиФндук у. уруғидан, пархиш, бачки илдизларидан кўпайтирилади. Кўчатлари 8х6 ёки 8х10 м схемада экилади. Шакл беришда тупида 8—10 асосий новда қоддирилади. Кўчати ўтказилгач, 4—6да ли ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги 10—30 с/га.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Фундук“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ф-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.