Функсионализм - 20-а. меъморлигидаги бино ва иншоотларнинг маиший эҳтиёжлар, и.ч. талабларига жавоб берадиган қилиб қуришни талаб этувчи йўналиш. Ф. қурилиш техникаси ютуқларидан кенг фойдаланди, янгича лойҳалаш усулларига эътибор қаратди.

Ф. 20-а. бошида пайдо бўлди. Асосчилари — америкалик меъмор Л.Г.Салливен ва Ф.Л.Райт. Ф. рационализм тарафдорлари бўлган Ғарбий Европа меъморлари томонидан қўллабқувватланди, кридалари Франсияда Ле Корбюзе, Германияда меъморлар В. Гропиус, Л. Мис ван дер Роэ, Х.Меер ва б. томонидан ривожлантиридди ва тарғиб қилинди. Ф. Ғарбий Европа мамлакатлари, АҚСҲ ва Японияда кенг тарқалиб, "халқаро услуб"га айланди.

"Ф." атамаси илк бор швециялик меъморлик назариётчиси 3. Гидион томонидан қўлланган. 1930-й.лардан Финландия (А.Аалто ва б.), Швеция (С.Маркелиус ва б.)да Ф.га асосланган мамлакатнинг миллий хусусиятларига мослаштирилган усуллар ишлаб чикилди. 2 жаҳон урушидан кейин 1939—45 йларда вайрон бўлган шаҳарларни тиклашса Ф. таъсири кайта жонланди, бирок "халқаро услуб" бутунлай барҳам топди. Ф.нинг асосий талабларига брутализм, неоклассицизм тарафдорлари қарши чиқди.

Замонавий меъморлик назариясида Ф. усталарининг мероси (асосан, 1930й.лар меъморлиги билан боғлиқ бўлган тамойиллар)ни диққат билан ўрганиш анъаналари устунлик қилади, айни бир пайтда Ф. тарафдорларининг ижтимоий утопик (меъморлик ёрдамида жамиятни ўзгартиришга умид қилган) қарашлари танқид қилинди.

Адабиёт

  • Гропиус В., Граници архитектури, [пер. с нем.], М., 1971; Всемирная история архитектури, т. 11, М., 1973.