Fuqarolik kodeksi
| Ушбу мақола Ўзбекистон сиёсати ва ҳукуматига бағишланган туркумнинг бир қисмидир |
|---|
|
|
| Вазирлар Маҳкамаси |
Фуқаролик кодекси (ФК) — фуқаролик ҳуқуқларининг энг муҳим ва асосий қоидаларини белгилайдиган кодификациялаштирилган нормалардан иборат қонун ҳужжати. Фуқаролик Кодекси фуқаролик ҳуқуқининг асосий манбаи ҳисобланиб, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари унга зид бўлмаслиги керак. Фуқаролик Кодекси фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек, бошқа мулкий ҳамда у билан борлик шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 2 қисмдан иборат бўлиб, унинг 1қисми 1995-йил 21-декабрда, 2-қисми 1996-йил 29-авггустда қабул қилинган. Фақат иккала қисми ҳам бир вақтда — 1997-йил 1-мартда кучга кирган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 6 бўлим, 71 боб ва 1199 моддадан ташкил топган. Фуқаролик Кодексининг 1-қисмида фуқаролик ҳуқуқининг умумий қоидалари, тамойиллари, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар субъектлари, мазмуни ва объектлари, вакиллик ва ишончнома, муддатлар ва даъво муддати, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, мажбурият ҳуқуқининг умумий қоидалари, шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар белгиланган бўлса, кодекснинг 2-қисмида мажбуриятларнинг алоҳида турлари ҳисобланган фуқаролик ҳуқуқий шартномаларни, шартномадан ташқари мажбуриятларни, интеллектуал мулк ҳуқуқи объектлари билан боғлиқ муносабатларни, ворислик ҳуқуқини ва халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини фуқаролик хуқуқий муносабатларга татбиқ этилишини тартибга солувчи қоидалар мустаҳкамланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |