Фурациллин — бактерияларга қарши кучли таъсир этувчи дори. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар (стафилакокклар, стрептококклар, дизентерия таёкчаси) га таъсир қилади. Сувда кам эрийди, мазаси сал тахир, майда кристалл сариқ порошок. Фурацилин эритмаси ва мази йирингли яллиманишларни (яраларда, куйганда ва бошқалар) даволашда ишлатилади. Фурацилин айрим антисептик препаратлар таркибига киради.