Фурма (нем. Форм — форма, шакл) — металлургия печи ва агрегатларига ҳаво ёки кислород юбориш мўлжалланган қурилма. Ф. пўлат ёки рангли металлар қуйишда ёниш жараёнини яхшилайди, металларни зарур кислород билан бойитади. Ф. сопло (домна печларида), махсус учликли қувур (конвертерлар, мартен печларида) кўринишида бўлиши мумкин. Ф. орқали ҳаво ва кислороддан ташқари кукунсимон материаллар ҳам юборилади (қаранг Кислородконвертер жараёни).