Фушун — Хитойнинг шимоли-шарқий қисмидаги шаҳар. Хуанхе дарёси бўйида жойлашган. Ляонин провинсиясида. Аҳолиси 1,4 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Мамлакатнинг оғир саноат марказларидан. Алюминий эритиш корхонаси, йирик пўлат қуйиш, машинасозлик, нефт кимёси ва семент заводлари бор.