Фуцанлун — Хитой мифологиясидан олинган аждар. Бойлик ва донолик рамзи. Афсонага кўра, у ер тубида яшайди ва марваридларни қўриқлайди. Уни панжасида ва оғзида марварид билан тасвирлаш мумкин[1][2][3][4][5]. У бошқа хитойлик аждаҳолардан учмаслиги билан фарқ қилади.

Тавсифи

Афсонага кўра, одамлар бундай аждаҳоларни камдан-кам учратишади. Фуцанлуннинг орқа томонида тишли тароқ бор, бу унга барқарорликни сақлашга ёрдам беради. Маҳлуқнинг овози кайфиятга қараб ўзгаради — у мис литаврнинг гумбурлашига, гонг зарбаларига ёки қўнғироқ чалинишига ўхшаш бўлиши мумкин. Унинг шовқини зилзилага олиб келиши мумкин. Аждар ҳар қандай кўринишга, шунингдек, кўринмасга айланиши ҳам мумкин. Унинг ер остида белини кериштириши оқибатида ер юзасида тепаликлар ҳосил бўлади. Фуцанлун кўзлари ерни чуқур кўришга қодир ва юмалоқ шаклга эга. Аждар тасвирланган марварид унинг асосий бойлигидир. Фуцанлун уч минг йил ичида ўзининг улкан ҳажмига эришган. Дастлаб, туғилган онида, у илон балиғига ўхшарди. Орадан беш юз йил ўтиб, аждаҳонинг боши сазаннинг бошига ўхшарди. Яна минг йил ўтгач, унинг узун думи, қалин соқоли ва тўртта панжаси пайдо бўлди. Туғилганидан икки минг йил ўтгач, Фуцанлуннинг шохлари ўсди.

Гонконгда, афсонага кўра, аждар яшаган тоғ яқинида турар-жой мажмуаси қурилган. Фуцанлун денгизни томоша қилиши учун унинг ўртасида бўш жой қолдирилган[6].

Манбалар

  1. ↑ „Фамоус анд Феарсоме: Драгонс ин Чинесе мйтҳологй“. Тҳе Wорлд оф Чинесе (2017-йил 30-май). Қаралди: 2020-йил 26-июн.
  2. ↑ Wалтҳер Г. вон Креннер, Кен Жеремиаҳ. Cреатурес Реал анд Имагинарй ин Чинесе анд Жапанесе Арт: Ан Идентифиcатион Гуиде. МcФарланд, 2016-05-01. ИСБН 978-1-4766-1958-3. 
  3. ↑ Тҳереса Бане. Энcйcлопедиа оф Беасц анд Монстерс ин Мйтҳ, Легенд анд Фолклоре. МcФарланд, 2016-05-22. ИСБН 978-1-4766-2268-2. 
  4. ↑ 堵文娟. „Cреатурес оф тҳе паст - Чинадаилй.cом.cн“. www.чинадаилй.cом.cн. Қаралди: 2020-йил 26-июн.
  5. ↑ „Лонг | Чинесе мйтҳологй“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2020-йил 27-июн.
  6. ↑ „Фуцанлун — Сказки, легенды и мифы“. онелегенд.ру. Қаралди: 2020-йил 27-июн.