Futszyan
Фуцзян — Хитойнинг жан.шарқий қисмидаги провинсия. Тайван бўғози соҳили ва Минцзян дарёси ҳавзасида. Майдони 123 минг км². Аҳолиси 32,9 млн. киши (1998). Маъмурий маркази — Фучжоу шаҳри Ҳудудининг аксари қисми тоғлик. Денгиз соҳили камбар пасттекислик. Иклими тропик муссонли, сернам иқлим. Хўжалигида деҳқончилик етакчи тармоқ. Асосий экини шоли, шунингдек, батат, шакарқамиш, ер ёнғоқ, тамаки ҳам экилади. Тропик мевачилик ва чой ўстириш ривожланган. Чорвачиликда, асосан, чўчқа боқилади. Балиқ овланади. Ёғоч, камфара дарахтининг пўстлоғи, лок дарахти меваси, бамбук ярим маҳсулотлари тайёрланади. Фойдали қазилмалардан темир ва марганец рудалари, тошкўмир конлари бор. Озиқовқат, ёғочсозлик, тўқимачилик, қоғоз, қора ва рангли металлургия, кемасозлик, машинасозлик саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармадчиликда чинни идишлар, бамбукдан ишланган буюмлар тайёрланади. Йирик саноат марказлари: Фучжоу, Сямин, Нанпин ва бошқа Муҳим денгиз порти — Сямин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |