Фёдор Владимирович Андреев[1] (русча: Фёдор Владимирович Андреев; 1982-йил 2-март, Москва, СССР) — рус ва канадалик фигурали учувчи. У Канада вакили сифатида яккалик конкида учиш бўйича мусобақаларда қатнашган ва Канада чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган. Кейинчалик Фёдор Яна Хохлова билан бирга Россия байроғи остида муз устида рақс ижро қилган. 2011-йилда жароҳат туфайли фаолиятини якунлаган.

Фёдор Андреев
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Фёдор Владимирович Андреев
Таваллуди Москва, СССР
Бўйи 185
Олдинги шериклари Яна Хохлова
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 176.05
Қисқа дастур 58.61
Эркин дастур 117.44

Таржимайи ҳоли

Фёдор Владимирович Андреев Москвада туғилган. 1991-йилда онаси Марина Зуева ва ўгай отаси Алексей Четверухин билан Канадага кўчиб ўтган. Уларнинг қўл остида фигурали учиш билан шуғуллана бошлаган. 1999-йилда ўсмирлар ўртасида Канада чемпионати бўлган. Кейинги мавсумда у бир неча бор ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичларида ғолиб бўлган. 2002 — 2003-йилги мавсумда Фёдор Владимирович Канада чемпионати ва Небелҳорн Тропҳй турнирининг бронза медали совриндорига айланган. Ўша йили унинг жуфтликда конкида учиш босқичига ўтиши кўриб чиқилди ва у Женнифер Кирк билан шерик сифатида конкида учиб кўрди, аммо дуэт муваффақияциз бўлди. 4 бурилишли сакрашни ўрганаётганда белидан олган жароҳати туфайли Фёдор конкида учувчи сифатида ўз фаолиятини тугатишга қарор қилди ва ўзини автопойгада синаб кўрмоқчи бўлди, шунингдек, модел сифатида ҳам фаолият юритди. 2007 — 2008-йилги мавсумда у фигурали учишга қайди ва Ричард Каллаган қўл остида машқ қила бошлади. 2008-йилда Канада чемпионатида Фёдор 8-ўринни эгаллади, 2009-йилда эса 9-ўрин соҳиби бўлди. Худди шу мавсумда Фёдор Озарбайжон терма жамоасида қатнашишга ва 2009-йилги Жаҳон чемпионатида ушбу мамлакатни ҳимоя қилишга қарор қилди, аммо керакли ҳужжатларни тўлдиришда кечикиш туфайли бу ғоя амалга ошмади.

Андреев 2011-йил июн ойида машғулотлар ўтаётганида йиқилиб, тиззасидан жароҳат олди. Кейинчалик жароҳат жуда жиддий эканлиги маълум бўлди ва спортчи операция қилинди[2]. 2011-йил сентябр ойида Федор спортдаги фаолиятини давом эттира олмаслиги аниқ бўлди[3][4].

Дастурлар

(Й. Хохлова билан)

Мавсум Қисқа дастур Эркин дастур
2009 — 2010 Наташа Ростованинг "Война и мир" операсидагибиринчи бал Сергей Прокофев „Аббей Роад“Тҳе Беатлес

Спорт ютуқлари

Муз устидаги рақси натижалари

(Й. Хохлова билан)

Мусобақа 2010 — 2011
Россия чемпионати 4
Златна пируэта Загреба 5
Бавариан Опен 2[5]
Монт Блан кубоги 2

Яккалик конкида учиш натижалари

Мусобақа 1998 — 1999 1999 — 2000 2000 — 2001 2001 — 2002 2002 — 2003 2003 — 2004 2004 — 2005 2007 — 2008 2008 — 2009
Тўрт қитъа чемпионати 9 WД
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 8 7
Канада чемпионати 1Ж. 5 6 6 3 4 6 8 9
Скате Канада 6 11
Тропҳеэ Лалиқуэ 7
Скате Америcа 11
Россия кубоги 9
Финландия кубоги 6
Небелҳорн кубоги 15 3
Ёшлар ўртасидаги Гран-при финали 3
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Голландия 1
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Чехия 1
Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Мексика 4
  • Ж = ўсмирлар ўртасидаги даража; WД = танловдан чиқиб кетган
  • Андреев 2005 — 2006 ва 2006 — 2007-йилги мавсумларда иштирок этмаган.

Манбалар