Fyodor Kim
| Фёдор Дорофеевич Ким | |
|---|---|
| Таваллуди |
1906-йил Паксекори қишлоғи, Южно-Уссурийск уэзди, Приморск вилояти, Приамурск ўлкаси, Россия империяси |
| Вафоти |
1961-йил Юқори Чирчиқ тумани Тошкент вилояти ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | колхоз раиси |
| Мукофотлари |
|
Фёдор Дорофеевич Ким, (1906-йил, Паксекори қишлоғи, Южно-Уссурийск уэзди, Приморск вилояти, Приамурск ўлкаси, Россия империяси – 1966-йил, Юқори Чирчиқ тумани Тошкент вилояти ЎзССР) – Ўзбекистон ССР Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Свердлов номидаги колхоз мудири[1]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1951).
Таржимаи ҳоли
1906-йил Южно-Уссурийск уэзди Паксекори қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Миллати корейс[1]. Қишлоғидаги маҳаллий бошланғич таълим мактабида 4-синфни тамомлаган. Шахсий фермада меҳнат қилган.
1937-йилда Ўзбекистон ССР Тошкент вилоятидаги махсус аҳоли пунктига депортация қилинган[1]. Юқори Чирчиқ туманидаги Свердлов номидаги колхозида оддий ишчи, мудир сифатида фаолият олиб борган.
1948-йилда Фёдор Ким раҳбарлигидаги бўлим 8 гектар майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 124,8 сентнердан яшил каноп ҳосилини олди. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1951-йил 22-майдаги фармони билан „1950-йилда МТС ишига натура шаклида ҳақ тўлагани, барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича колхознинг мажбуриятлари ва шартномаларини бажарган ҳолда суғориладиган ерларда шоли, пахта ва яшил каноп пояларидан юқори ҳосил олганликлари учун ҳамда 1951-йилда баҳорги экиш учун тўлиқ талаб миқдорида барча экинларни уруғлик билан таъминлагани“ учун Ленин ордени (тартиб рақами 143600) ва Ўроқ ва Болға олтин медали (тартиб рақами 5948) ҳамда Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилган[2].
1952-йилда иккинчи марта Ленин ордени билан тақдирланган. Нафақага чиққунча колхозда меҳнат қилган[1].
1961-йилда вафот этган. Юқори Чирчиқ туманидаги собиқ Свердлов номидаги колхоз қабристонига дафн этилган[2].
Олган мукофотлари
- Социалистик Меҳнат Қаҳрамони;
- Ленин ордени – икки марта (1951; 21.12.1953);
- „1941-1945-йиллар Улуғ Ватан Урушида жасорат билан қилган хизматлари учун“ медали;
Адабиётлар
- Шин Д. В., Совецкиэ корейси Герои Социалистического труда, Алмати: Сервиcе Пресс, 2019
- Ким П. Г., Корейси Республики Узбекистан, Ташкент: Узбекистон. 1993
- Ким Б. И., Корейси Узбекистана. Кто эст кто, Ташкент, 1999