Fyodor Litke
Фёдор Петрович Литке (1797.17.9 — Петербург — 1882-йил, 8-август) — рус денгизчи сайёҳи ва географи. Арктикани тадқиқ қилган. Граф (1866), адмирал (1855), Петербург Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси (1829), фахрий аъзоси (1855) ва президенти (1864). Бир неча рус ва хорижий илмий муассасаларнинг фахрий аъзоси, Париж Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси. 1817—19 йилларда В. М. Головнин раҳбарлигида дунё айлана саёҳатда иштирок этган. 1821—24 йилларда Новая Земля о.лари соҳилларини, Баренс ва Оқ денгизларни тадқиқ этган экспедицияга бошчилик қилган. 1826—29 йилларда дунё айлана экспедицияга раҳбарлик қилиб, Беринг денгизи соҳилларини ўрганган. Каролина архипелагидаги 12 оролни кашф қилди. Л. Россия География жамиятига 1845 — 50 ва 1857—72 йилларда раҳбарлик қилган. 1873-йилда Россия География жамияти Л. номида Катта олтин медал таъсис этди. Новая Земля о.ларидаги бурун, ярим орол, тог ва қўлтиқ, Франс-Иосиф Еридаги орол ва бошқа Л. номига қўйилган.
Манбалар
- Четирехкратное путешествие в Северний Ледовитий океан на военном бриге "Новая Земля" в 1821 — 1824 годах, 2 изд., М., 1948; Путешествие вокруг света на военном шлюпе "Сенявин" в 1826—29 гг ., 2 изд., М., 1948.
Адабиёт
- Алексеев А. И ., Фёдор Петрович Литке, М., 1970.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |