Gʻarbiy Chjou

Ғарбий Чжоу (хитойча: 西周; милоддан аввалги 1045 [1] — милоддан аввалги 771) — қадимги Хитойнинг Чжоу сулоласининг биринчи даври. Сулолага Чжоу қироли томонидан Ву Муе жангида Шан сулоласи ағдарилганидан сўнг асос солинган ва Куанрон кўчманчилари унинг пойтахти Хаожинни талон-торож қилиб, милоддан аввалги 771 йилда Чжоу қироли Жоуни ўлдиришлари билан тугатилган.
Илк Ғарбий Чжоу давлати [а] тахминан етмиш беш йил давомида қудратли бўлди ва кейинчалик аста-секин кучини йўқотиб борди. Собиқ Шан ерлари тобора подшоҳдан мустақил бўлган наслий феодал ерларга бўлиниб борган. Милоддан аввалги 771 йилда чжоулар Вей дарёси водийсидан қувиб чиқарилганидан кейин ҳақиқий ҳокимият қиролнинг номинал вассаллари қўлига ўтди.
Фуқаролар уруши
Мазкур дастлабки даврдан кам манбалар сақланиб қолган ва Ғарбий Чжоу давридаги саналари ноаниқ бўлган шоҳлар рўйхатидан иборат. Қирол Ву истилодан кейин икки-уч йил ўтиб вафот этди. Унинг ўғли, Чжоу қироли Ченг ёш бўлгани сабабли, Вунинг укаси Чжоу герсоги Жи Дан ёш ва тажрибасиз қиролга регент сифатида ёрдам беради. Вунинг бошқа ака-укалари (Шу Ду Кай, Гуан Шу ва Хуо Шу) Чжоу герсогининг кучайиб бораётганидан хавотирлари сабабли маҳаллий ҳукмдорлардан Ву Генг ва Шан даври амалдорлари билан иттифоқликда Уч гвардия қўзғолонини кўтарадилар. Чжоу герцоги бу қўзғолонни бостирди ва кўплаб ҳудудларни Чжоу байроғи остида бирлаштирди.[3] [4]
Герсог Шаннинг илоҳий бошқарув ҳуқуқига даъволарига қарши туриш учун „Самовий мандат“ режасини ишлаб чиқди ва Лоянга шарқдаги пойтахт сифатида асос солди. [4] Феодал фенджиан тузуми билан шарқда қирол қариндошлари ва саркардаларига ерлар берилди. Бу ҳужжат Чжоу ҳокимиятини сақлаб қолиш учун ишлаб чиқилиб, у ўз ҳукмронлигини йирик ҳудудларга кенгайтирган бўлса-да, сулола заифлашгандан сўнг ҳудудларнинг мустақил давлатларга айланди. Чжоу герцоги регент лавозимини тарк этганидан сўнг Чен ва унинг ўғли Чжоу қироли Кан ҳукмронлигининг қолган даври тинч ва фаровон бўлган дея оламиз.
Кейинги ҳукмдорлар

Тўртинчи подшоҳ, Чжоу қироли Чжао жанубга, Чуга қарши қўшин тортиб борган ва Чжоу қўшинининг катта қисми билан бирга ўлдирилган. Бешинчи қирол, Чжоу қироли Му Ғарб она қироличаси ҳузурига афсонавий ташрифи билан эсга олинади. Ҳудудлар жануби-шарқдаги Ху Ронгга бой берилган. Шоҳлик Мунинг узоқ ҳукмронлиги даврида заифлашади. Чжоу қироллари ва минтақа ҳукмдорлари ўртасидаги оилавий муносабатлар авлодлар ўтиши билан заифлашиб боргани сабабли, дастлаб қирол ака-укалари томонидан тасарруф этилган ерлар энди уларнинг амакиваччалари томонидан назорат қилина бошлади; чекка ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимиятлар обрў-эътиборини Чжоу қироллик оиласи билан тенглаштира бошлади. [4]
Кейинги тўртта қиролнинг ҳукмронлиги (Чжоу қироли Гонг, Чжоу қироли Йи (Жи Жиан), Чжоу қироли Сяо ва Чжоу қироли Йи (Жи Хиэ)) ҳақида ҳужжатлар кам. Тўққизинчи подшоҳ Си герсогини қозонда қайнатиши вассаллар энди аввалгидек итоаткор эмаслигини англатади. Ўнинчи Чжоу қироли Ли (милоддан аввалги 877-841) сургунқилинди ва ҳокимиятни ўн тўрт йил давомида Гонгхе регентлиги ушлаб турди. Лининг ағдарилиши Хитойда қайд этилган биринчи деҳқонлар қўзғолони натиажси бўлиши мумкин. Ли сургунда вафот этгач, Гонгхе нафақага чиқди ва ҳокимият Лининг ўғли Чжоу қироли Сюанга ўтди (милоддан аввалги 827-782). Қирол Сюан қироллик ҳокимиятини тиклашга ҳаракат қилди, аммо унинг ҳукмронлиги даврида маҳаллий ҳукмдорлар аввалгидек итоаткор бўлишмади. Ғарбий Чжоу даврининг ўн иккинчи ва охирги шоҳи Чжоу (милоддан аввалги 781—771) эди. Чжоу хотинини канизак билан алмаштирганида, собиқ қироличанинг қудратли отаси барон Шен Суанронг варварлари билан бирлашди ва милоддан аввалги 771 йилда ғарбий пойтахт Хаожинни талон -торож қилди ва Қирол Чжоуни ўлдирди. Унинг ўлдирилиши маҳаллий давлатлар ўртасида Хитойнинг Син сулоласи томонидан бирлашишига қадар давом этган урушларнинг бошланишига олиб келди. [б] Чжоу зодагонларининг аксарияти Вей дарёси водийсидан чиқиб кетишди ва пойтахтни Лоян яқинидаги эски шарқий пойтахт Ченжоуда дарёнинг қуйи қисмида қайта тиклашди. Бу баҳор ва куз даври ва урушаётган давлатлар даврига бўлинган Шарқий Чжоу даврининг бошланиши эди.
Чжоу қироллари даромадларининг катта қисмини Вей водийсидаги қироллик ерларидан олган бўлиши мумкин. Бу Чжоу шарқдан сиқиб чиқарилганда қирол ҳокимиятининг тўсатдан йўқотилишини тушунтирса-да, буни исботлаш қийин. Сўнгги ўн йилликларда археологлар Вей водийсида кўмилган Чжоу қувғин қилинган даврга оид жуда кўп хазиналарни топдилар. Бу шуни англатадики, зодагонлар ўз уйларидан қувилганда, яна қайтишга умид қилишган, лекин ҳеч қачон бундай бўлмаган.
Қироллар

| Вафотидан кейинги исми | Асл исми | Ҳукмронлик саналари (милоддан аввалги) [c] | |
|---|---|---|---|
| Тахминий [7] | Хан-Шан-Чжоу хронологияси лойиҳаси бўйича [8] | ||
| Чжоу қироли Вен | Чан (昌) | 1099-1050 [д] | |
| Чжоу қироли Ву | Фа (發) | 1049-1043 | 1046-1043 |
| Чжоу қироли Чен | Сон (誦) | 1042-1006 | 1042-1021 |
| Чжоу қироли Кан | Чжао ((釗) | 1005-978 | 1020-996 |
| Чжоу қироли Чжао | Хиа (瑕) | 977-957 | 995-977 |
| Чжоу қироли Му | Ман (滿) | 956-918 | 976-922 |
| Чжоу қироли Гон | Йиҳу (繄扈) | 917-900 | 922-900 |
| Чжоу қироли Йи | Жан (囏) | 899-873 | 899-892 |
| Чжоу қироли Сяо | Пифанг (辟方) | 872-866 | 891-886 |
| Чжоу қироли Йи | Хиэ (燮) | 865-858 | 885-878 |
| Чжоу қироли Ли | Ху (胡) | 857-842 | 877-841 |
| Гонгҳе регентлиги | 841-828 | 841-828 | |
| Чжоу қироли Хуан | Жинг (靜) | 827-782 | 827-782 |
| Чжоу қироли Чжоу | Гонгни (宮涅) | 782-771 | 781-771 |
Эслатмалар
- ↑ "...тҳесе эарлй статес аре бест кноwн фром арчаэологй анд ҳисторй то ҳаве беэн рулед бй тҳе дйнастиc ҳоусес суч ас тҳат оф Шанг (1554–1046 БC) анд оф Wестерн Зҳоу (1045–771 БC). Тҳерефоре, тҳей cан бе cаллед тҳе эарлй 'роял статес'."[2]
- ↑ "...Тҳе cоллапсе оф тҳе Wестерн Зҳоу стате ин 771 БC анд тҳе лаcк оф а труэ cентрал аутҳоритй тҳереафтер опенед wайс то fiэрcе интер-стате wарфаре тҳат cонтинуэд овер тҳе нехт fiве ҳундред еарс унтил тҳе Қин униficатион оф Чина ин 221 БC"[2]
- ↑ Тҳе Ҳан ҳисториан Сима Қиан фелт унабле то эхтенд ҳис чронологиcал табле беёнд 841 БC, тҳе фирст еар оф тҳе Гонгҳе Регенcй, анд тҳере ис стилл но аccептед чронологй ин Чинесе ҳисторй бефоре тҳат поинт.[5][6]
- ↑ Шаугҳнессй датес тҳе Зҳоу cонқуэст оф тҳе Шанг то 1045 БC. Эарлиэр датес репресент тҳе пре-дйнастиc Зҳоу.[9]
Манбалар
- ↑ Ли (2013).
- ↑ 2,0 2,1 Ли (2013), с. 6.
- ↑ Чинн (2007).
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Ҳуcкер (1978).
- ↑ Шаугҳнессй (1999), с. 21.
- ↑ Леэ (2002), сс. 16–17.
- ↑ Шаугҳнессй (1999).
- ↑ Леэ (2002).
- ↑ Шаугҳнессй (1999), с. 23.
Қўшимча адабиётлар
- Шаугҳнессй, Эдwард Л. (1999), „Wестерн Зҳоу ҳисторй“, ин Лоэwе (муҳ.), Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Анcиэнт Чина, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 292–351-бет, ИСБН 978-0-521-47030-8.
{{cитатион}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд:|сеператор=(ёрдам) - Ли, Фенг (2003), „'Феудалисм' анд Wестерн Зҳоу Чина: а cритиcисм“, Ҳарвард Жоурнал оф Асиатиc Студиэс, 63 (1): 115–144, дои:10.2307/25066693, ЖСТОР 25066693.
- —— (2006), Ландсcапе анд Поwер ин Эарлй Чина: Тҳе Cрисис анд Фалл оф тҳе Wестерн Зҳоу 1045–771 БC, Cамбридге Университй Пресс, ИСБН 978-0-521-85272-2.