Та’рифи

ГАМЕТ (Гроунд Ареа Метео) – ҳудуд учун маҳаллий об-ҳаво прогнози.

Таркиби

ГАМЕТ ҳудудда кутилаётган об-ҳавони, паст баландликлардаги хавфли ҳодисаларга (масалан, кучли шамол, ёмон кўринувчанлик, чақмоқ, йирик булутлар, музлаш ва турбулентликка) оид хабарларни, турли эшелонлардаги шамолларнинг йўналишлари ва кучи, ҳавонинг ҳарорати, кўринувчанлик, музлаш, босим ҳақидаги ма’лумотларни ўз ичига олади.

Тайёрлаш ва э’лон қилиш шакллари

Мазкур об-ҳаво ма’лумоти паст баландликлардаги парвозлар учун тузилиб, қисқартмалардан фойдаланилган ҳолда очиқ матн шаклида тайёрланади ва парвоз ахборот ҳудуди ёки унинг бир қисми учун қўлланади. Метеорология органи томонидан тайёрланадиган мазкур ма’лумотлар бошқа парвоз ахборот ҳудудларида жойлашган метеорлогия органларига ҳам юборилади.

ГАМЕТ прогнозлари ҳар 6 соатда, кучга киришидан камида 1 соат олдин э’лон қилиб борилади.

Тузилиши

ГАМЕТ прогнозлари қуйидаги қисмлардан иборат:

  1. хабарнинг халқаро метеорлогия ташкилоти белгилаб берган шаклдаги номи;
  2. АТС органининг ИCАО коди, прогноз идентификатори, амал қилиш муддати ва прогнозни э’лон қилган метеорология органининг ИCАО индекси;
  3. парвоз-ахборот ҳудудининг (ФИР) индекси ва унинг, зарур бўлса, қисмларининг (масалан, секторлари ва зоналарининг) номлари, прогноз э’лон қилинаётган баландлик, масалан, БЛW ФЛ100 – 10.000 футдан пастдаги баландлик учун;
  4. метеорология қисми.

ГАМЕТ прогнозининг метеорология қисми иккита қисмдан иборат бўлади:

  • СЕC И. паст баландликлардаги парвозлар (ЛЛФ) учун хавф туғдириши мумкин бўлган об-ҳаво ҳодисалари ҳақидаги ма’лумотлар:
  1. тезлиги 15 м/с ёки ундан тез бўлган ер юзасидаги шамоллар;
  2. 5 000 метрдан паст бўлган кўринувчанлик ва кўринувчанликка салбий та’сир кўрсатаётган об-ҳаво ҳодисалари;
  3. чақмоқ, дўл (чақмоқ фаоллигини батафсил ёритишда), кучли қум ва чанг бўронлари, вулқон куллари;
  4. тоғларнинг ёпилиб қолгани;
  5. қуйи чегараси ер сатҳидан 300 м ёки ундан паст баландликда жойлашган йирик ёки бутунлай қоплаб олган булутлар;
  6. ҳар қандай тўп-тўп ёмғир булутлари (ИСОЛ, ОCНЛ, ФРҚ, ОБСC, ЭМБД-CБ ёки ТCУ);
  7. ўртача ёки кучли музлашлар (МОД/СЕВ ИCЕ);
  8. тоғ тўлқинлари (МОД/СЕВ МТW);
  9. мазкур ФИР учун амал қиладиган СИГМЕТ хабар (лар)ининг рақам (лар)и;
  • СЕC И. ЛЛФ учун муҳим бўлган қўшимча прогнозларни ўз ичига олади:
  1. барик шаклланмаларнинг марказлари, фронтлар, уларнинг хосил бўлиши ва кутилаётган кўчиши;
  2. турли баландликлардаги шамоллар ва ҳаво ҳароратлари;
  3. И қисмга қўшиб бўлмайдиган булутлар (CУ, СC, СТ, НС, АС, АC);
  4. 0º изотерма баландлиги (ФЗФЛ – музлаш бошланадиган баландлик);
  5. башорат қилинаётган минимал ҚНҲ босим;
  6. вулқон фаоллиги.

Намуна (Украина давлатининг Киев ҳаво ҳудуди учун берилган)

ФАУР51 УКБW 232200

УКБВ ГАМЕТ ВАЛИД 240000/240600 УКБW-

УКБВ КЙИВ ФИР

СЕCН И

СФC ВИС: 4000М БР ЛCА 0500М ФЗДЗ ФЗФГ

СИГ CЛД: ЭМБД ИСОЛ CБ 510/АБВ 3000М АГЛ

ЛCА БКН 090/300М АГЛ

ИCЕ: МОД 0510/1500М АГЛ

МОД 2100/АБВ 3000М АГЛ

ЛCА МОД СФC/0240М АГЛ

ТУРБ: ЛCА МОД СФC/3050М АМСЛ

СЕCН ИИ

ПСЙС: 00 АЛОНГ Э031 ОCCЛУДЕД ФРОНТ МОВ Э 20КМҲ WКН

СФC  WИНД: 250/05МПС

WИНД/Т:

300М W ОФ Э031 300/30КМҲ ПС00

Э ОФ Э031 220/20КМҲ ПС00

600М W ОФ Э031 300/30КМҲ МС01

Э ОФ Э031 220/20КМҲ МС01

1500М W ОФ Э031 320/30КМҲ МС06

Э ОФ Э031 240/20КМҲ МС06

3000М 290/30КМҲ МС12

СФC ВИС: НИЛ

CЛД: БКН СТ СC 300/1500М АГЛ

БКН АC АС 2100/АБВ 3000М АГЛ

ФЗЛВЛ: 510М АГЛ

МНМ ҚНҲ: 1016 ҲПА / 762 ММ ҲГ

РМК: CҲЕCК СИГМЕТ АНД АИРМЕТ=

Адабиётлар

  1. Тҳомас Д. Поттер, Брадлей Р. Cолман. Ҳандбоок оф wеатҳер, cлимате анд wатер. – Жоҳн Wилей & Сонс Инc. Ҳобокен, Неw Жерсей (УСА), 2003
  2. Алан Wатц. Тҳе wеатҳер ҳандбоок, тҳирд эдитион. – Адлард Cолес Наутиcал, Блоомсбурй, Лондон (УК), 2014. пг. 192
  3. Мичаэл Бригҳт. Тҳе Поcкет Боок оф Wеатҳер: Энтертаининг анд Ремаркабле Фаcц Абоут Оур Wеатҳер, - Адлард Cолес Наутиcал, Блоомсбурй, Лондон (УК), 2013. пг. 145
  4. Т.В. Сафонова. Авиационная метеорология: учеб. пособие. – Ульяновск: УВАУ ГА (И), 2009. – 242 с
  5. Ю.Г. Хабутдинов, К.М. Шанталинский. Краткосрочные метеорологические прогнозы. – Казань: КГУ, 2008. – 52 с
  6. Ҳ.У. Муҳаммад Олим. Авиация метеорологияси: услубий кўрсатмалар. – Тошкент: ТДТрУ, 2023. – 80 б

Ҳаволалар

МЕТАР

ТАФ

СПЕCИ

АИРМЕТ

Инстйтут Метеорологии и Господарки Wоднеж Паńстwоwй Инстйтут Бадаwcзй