GSM

ГСМ (Глобал Сйстем фор Мобиле Cоммуниcатионс — Мобил Ахборот Алмашинувининг Глобал Тармоғи, эски номи Гроупе Спécиал Мобиле) — мобил телефонлар учун хизмат кўрсатадиган дунёдаги энг машҳур стандарт (2007 йил маълумотлари).
Маълумот
ГСМ стандартидан дунёнинг 212 мамлакат ва ерларида, 2 миллиарддан ортиқ киши фойдаланишади. Стандартининг кенг тарқалгани Мобил Тармоқ Операторлари орасида Халқаро роуминг (Роаминг) хизматини кенг жорий қилиш билан бирга, фойдаланувчилар учун шахсий мобил телефонларини бошқа мамлакатларда ишлатиш имконини беради. ГСМ тармоғида Идентификацияланиш (Идентифиcатион) СИМ модул орқали амалга оширилади. ГСМ идентификация жараёни учун А3 ва(ёки) А8 алгоритмидан, овоз ва бошқа ахборотларни узатишда А5 (кейинчалик А5/1, А5/2 ишлаб чиқилган) алгоритмидан фойдаланади. ГСМ мобил тармоқ стандартларининг 2-чи авлоди (Сеcонд Генератион-2Г) ҳисобланади. ГСМ стандарти 850 МҲз, 900 МҲз, 1800 МҲз, 1900 МҲз частотали диапазонларда хизмат кўрсатади. 2та частотали диапазонда ишловчи телефон аппаратлар дуал-банд, 3 ва 4 частотали диапазонда ишловчи телефонлар тегишли равишда три-банд ва қуад-банд телефонлар деб аталади. Куп операторлар хизматларини 900Мҳз ва 1800 МҲз диапазонида амалга оширишади. 900 МҲз диапозонда, уплинк й’ани ахборот узатиш учун 890МҲздан 915МҲзгача бўлган 124та ташувчи частотаси бўлган 25МҲзли диапозондан фойдаланилади. Доwнлинк й’ани ахборот қабул учун 935МҲздан 960МҲзгача бўлган диапазон қўлланади. ГСМ Мобил Қурилма МҚ (Мобиле Эқуипмент) ва Асосий Стансия АС (Басе Статион)дан иборат. Мобил қурилма ўз навбатида мобил телефон аппарати ва СИМ (оддий халқ тилида сим-карта)дан иборат. ГСМ нинг камчилиги Мобил Қурилманинг Асосий Стансияга шубхасиз ишонувчанлигидир. Яъни Стансия