Габрижела „Габи“ Новак (1936-йил 8-июл, Берлин, Германия) – хорватиялик эстрада ва жаз хонандаси. Хорватиялик машҳур қўшиқчи ҳамда қўшиқнавис Арсен Дедиćнинг рафиқаси, 1973-йилда Новак унга турмушга чиққан. Новакнинг машҳурлик онлари 1960-йилларга тўғри келади.

Габи Новак

Новак Мариборда консерт бермоқда, 1961-йил январ
Таваллуди
Габрижела Новак

1936-йил 8-июл (1936-07-08) (90 ёш)
Фуқаролиги Xorvatiya bayrogʻi Хорватия
Касби эстрада ва жаз қўшиқчиси
Фаолият йиллари 1959–ҳозиргача
Турмуш ўртоғи
  • Стипиcа Калогжера
    (ажр. 1970)
  • Арсен Дедиć
    (турм. 1973; вафотигача 2015)
Болалари 1

Ҳаёти

Новак 1936-йил 8-июлда Берлинда Ҳвар оролидан бўлган миллати хорват бўлган Đуро Новак ва берлинлик немис Элизабетҳ Рейман оиласида туғилган. Габи Новак болалигини ўз туғилган шаҳрида ўтказган, аммо кейинчалик Югославияга кўчиб кетган. Қўшиқчининг отаси 1945-йилда ҳалок бўлган[1][2].

Новак таниқли бастакор Стипиcа Калогжера билан турмуш қурган, аммо 1970-йилда улар ажрашишган. 1973-йил 30-мартда Новак таниқли қўшиқчи-қўшиқнавис Арсен Дедиćгатурмушга чиққан[3], у билан ҳам кўплаб қўшиқларини ёзган[4]. Уларнинг Матижа исмли бир ўғли бор бўлиб, ўғли бугунги кунда таниқли жаз пианиночисидир[5].

Мукофотлари

Габи Новак бир неча марта Порин мукофотлари совриндори бўлган: Энг яхши жаз ижроси (2002)[6]. Йил албоми (2003)[7]. Энг яхши аёл вокал ижроси (2003)[7]. Энг яхши поп албом (2003)[7]. Энг яхши вокал ҳамкорлик (2003)[7]. Умр бўйи эришилган ютуқлар учун мукофоти (2006)[8].

Манбалар

  1. ↑ „Габи Новак - Менарт“ (ҳр). Менарт. Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  2. ↑ Премеc. „ГАБИ И АРСЕН ВЕĆ 40 ГОДИНА СКУПА 'Зазиремо од модерне теҳнологиже. Арсен ми же признао да се зна слуžити само портафоном'“ (ҳр). Жутарнжи лист (2014-йил 12-апрел). Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  3. ↑ Лампе, Жоҳн Р.. Югославиа ас Ҳисторй: Тwиcе Тҳере wас а Cоунтрй. Cамбридге Университй Пресс, 2000 — 342-бет. ИСБН 978-0-521-77401-7. 
  4. ↑ „ГАБИ НОВАК - ЗЛАТНА КОЛЕКCИЖА у продажи“ (ҳр). Cроатиа Реcордс (2006-йил 21-феврал). Қаралди: 2009-йил 22-январ.
  5. ↑ Микулиčин. „Матижа Дедиć о родителжима, Габи Новак и покожном Арсену, глазби, лжубави према šибенскож Вароšи... Мож отаc у Šибенику заслуžуже спомен“ (ҳр). Šибенски.ҳр (2017-йил 7-август). Қаралди: 2020-йил 26-ноябр.
  6. ↑ „Порин 2002“ (ҳр). Қаралди: 2016-йил 17-январ.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 „Порин 2003“ (ҳр). Қаралди: 2016-йил 17-январ.
  8. ↑ „ГАБИ НОВАК - ПРВА ДОБИТНИCА ПОРИНА ЗА ŽИВОТНО ДЖЕЛО“ (ҳр). Cроатиа Реcордс (2006-йил 6-март). Қаралди: 2009-йил 22-январ.

Ҳаволалар