Габион (итал. габбионе — катта катак) — тош тўлдириладиган сим тўр яшик; дарё қирғокларини ювилиб кетишдан асраш, сув оқимини ростлаш ва мустаҳкамлаш иншоотлари қуришда фойдаланилади. Одатда, уз. 3–5 м, эни ва бал. 1 м атрофида, тўр симининг йўғонлиги 1–6 мм бўлади. Сувда оқиб келадиган тошлар Г. симларини қирқиб юбормаслиги учун четларига йирик тошлар солинади. Г. нинг усти баъзан семент билан сувалади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил