Габон, Габон Республикаси (франсузча: Рéпублиқуэ Габонаисе) — Марказий Африкадаги давлат. Майдони — 267,7 минг км2. Аҳолиси — 1,475 млн. киши (2009). Пойтахти — Либревил шаҳар. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (провинсия)га бўлинади.

Габон Республикаси
Шиор: "Унион, Траваил, Жустиcе"
(Франсузча: Иттифоқ, Меҳнат, Адолат)
Мадҳия: Ла Cонcорде
Location of Gabon
Пойтахт Либревил
Расмий тил(лар) Франсуз тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Брис Олиги Нгема
Эммануэл Иссозе-Нгондет
Мустақиллик (Франсиядан)
• Куни
  17-Август 1960-йил
Майдон
• Бутун
267,667 км2 (76-ўрин)
• Сув (%)
3.76%
Аҳоли
• 2009-йилги рўйхат
1,475,000[1] (150-ўрин)
• Зичлик 12.1/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2016-йил рўйхати
• Бутун
36.218 млрд. АҚШ $ (118-ўрин)
• Жон бошига
$19 252
Пул бирлиги CФА Франc (ХОФ)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+1
Қисқартма ГА
Телефон префикси 241
Интернет домени .га

Давлат тузуми

Габон — республика. 1990-йил майда қабул қилинган ва 1997-йил апрел да тузатишлар киритилган конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — президент (1967-йилдан Омар Бонго). У умумий тўғри сайлов ҳуқуқи асосида 7 йил муддатга сайланади ва қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият — икки палатали парламент (Миллат мажлиси ва Сенат). Ижроия ҳокимиятни президент билан Вазирлар Кенгаши амалга оширади. Вазирлар Кенгашининг аъзолари ва бош вазир президент томонидан тайинланади ва унинг олида масъулдирлар.

Табиати

Габон экваториал ва субекваториал ўрмонлар минтақасида жойлашган. Габонинг ички қисмини Жанубий Гвинея қирлари эгаллаган. Шайю тоғларидаги Ибунжи чўққисининг бал. 1580 м. Ундан шимоли-ғарбда Хрустал тоғлари (Дана чўққиси 1000 м) бор. Атлантика океани соҳилини эни 200 км гача бўлган паеттекислик эгаллаган. Фойдали қазилмалардан марганес, уран, темир рудаси бор. Иқлими иссиқ ва сернам, экваториал ва субекваториал иклим. Июлнинг ўртача температураси 22–24°, апрелда 25^27°. Ўртача йиллик ёғин 1500–2000 мм, океан соҳилида эса 2500–3000 мм. Дарёлари куп ва серсув. Энг катта дарёси Огове. Габон ҳудудининг 80% и калин доимий яшил ўрмонлар. Тупроғи қизил-сариқ латерит тупроқ. Ўрмонларда қимматбаҳо ёғоч олинадиган қизил, сариқ, эбен, сандал, окуме ва бошқалар дарахтлар ўсади. Соҳил мангра ўрмонлари билан қопланган. Ҳайвонлардан фил, буйвол, қоплон, кийик, сиртлон, маймунлар, дарёларда бегемот, тимсоҳ ва бошқалар яшайди. Ҳар хил қушлар, ҳашаротлар (жумладан сесе пашша) кўп. Миллий боғлари: Вонга-Вонг, Оканда.

Аҳолиси

Аҳолиси асосан фанг, мпонгве, мбете, пуну ва бошқалар. Расмий тил — франсуз тили, аммо аҳолининг кўпчилиги фанг, баняби ёки бакота тилларида сўзлашади.

Диндорлар — асосан христианлар (70%). Аҳолининг 20% анъанавий динларга эътиқод қилади, 10% мусулмонлар. Аҳолининг 45,7% шаҳарларда яшайди.

Тарихи

Габоннинг қадимги ва ўрта асрлардаги тарихи кам ўрганилган. Габинга европаликлар кириб келган вақгда (1485-йилда биринчи бўлиб Португалия денгизчилари пайдо бўлган) бу ерда қабилауруғчилик тузуми емирилаётган эди. ХВИ аср даёқ Европа (Португалия, Франсия, Голландия, Англия) ва Америка қул савдогарлари Габони Экваториал Африкада қул овланадиган асосий майдонга айлантирганлар. 1839-йилдан франсузлар Габон дарёсининг қирғоғида ўз қишлоқларини қуриб, мамлакатни аста-секин босиб ола бошладилар. Габон халқининг мустамлакачиларга қарши кураши Биринчи жаҳон урушигача давом этди. Габон дастлаб Франсия Конгосининг бир қисми эди. 1886-йилдан алоҳида маъмурий бирликка айланган. 1903-йилда (1910–58 йилларда Франсуз Экваториал Африкаси таркибида) расман Франсия мустамлакаси деб эълон қилинди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Габоннинг турли жойларида бошланган миллий озодлик кураши уюшган оммавий ҳаракатга айланди. 40–50-йилларда дастлабки миллий партиялар ва касаба уюшмалари ташкил топди. 1958-йилда Габон ички мухторият ҳуқуқига эга бўлиб, Франсия Ҳамкорлиги аъзолигига қабул қилинди ва шу йили республика деб эълон этилди. 1960-йил 15 июлда Франсия ҳукумати Габонда мустақиллик беришга мажбур бўлди, 17 августда эса Габон мустақил давлат деб эълон қилинди. Габон 1960-йилдан БМТ аъзоси. 1992-йил 10 январда Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини тан олган. Миллий байрами — 17 август — Мустақиллик куни (1960).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Габон демократик партияси, ҳукмрон партия, 1968-йилда тузилган; Габон тараққиёт партияси, мухолифатдаги партия; Миллий тикланиш учун ҳаракат (МОРЕНА), мухолифатдаги партия, 1981-йилда тузилган. Габон касаба уюшмалари конфедерацияси, 1969-йилда асос солинган.

Иқтисодиёти

Габон табиий ресурсларга бой бўлишига қарамай, иқтисодий жиҳатдан орқада қолган. Ялпи ички маҳсулотда саноат улуши 52,8%, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги улуши 11,4%. 1950-йил охиридан кончилик саноати ривожлана бошлади (асосан Франсия капитали ҳисобига). Қишлоқ хўжалигида майда деҳқон хўжалиги устун. Жамоа ва хусусий ер эгалиги мавжуд. Экспорт қилинадиган асосий экин маҳсулотлари кофе ва какао. Қишлоқ хўжалигида ер ёнғоқ, қалампир, маниок, банан, маккажўхори, шоли, ёғли палма ва бошқалар етиштирилади. Чорвачилик суст ривожланган. Атлантика океанининг Габон соҳилига яқин жойларида балиқ ва кит овланади. Овчилик (жумладан, фил суяги тайёрлаш), ёввойи дарахт меваларини териш аҳолининг қўшимча машғулотидир.

Габонинг соҳилидан ва унга ёндош шелф кисмидан нефт ва табиий газ олинади. Йилига 914 млн. Киловатт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Габон окуме ёғочи тайёрлашда дунёда 1-ўринда. Африкада энг катта фанер заводи Порт-Жантилда (йилига 60 минг куб метр фанер тайёрлайди). Ишлаб берувчи саноати қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (шоли, кофе, палма ёғи ва бошқалар)ни қайта ишловчи корхоналардан иборат. Пуэнт-Клереттда йилига 600 минг т нефтни қайта ишловчи завод мавжуд. Пиво заводи, тегирмон, кислород-ацетилен заводи, кема қуриш корхоналари, тўқимачилик, тикув фабрикаси бор.

Транспорти

[[Темир йўл узунлиги – 652 км, автомобил йўллари узунлиги – 10 минг км га яқин (2 минг км га яқини қаттиқ қопламали). Кема йўлларининг умумий узунлиги – 1700 км. Муҳим денгиз портлари – ПортЖантил ва Либревил. Бу шаҳарларда халқаро аэропортлар бор. Габон четга нефт, марганес рудаси, уран консентрати, ёғоч, ёғоч маҳсулотлари, какао, кофе чикаради. Четдан машина ва ускуналар, транспорт воситалари, озиқ-овқат, металл, металл буюмлар, газлама ва бошқа келтиради. Ташқи савдодаги мижозлари: Франсия, Германия, АҚСҲ, Япония, Жанубий Корея ва Буюк Британия. Пул бирлиги – Африка франки.]]

Маданияти

Габон мустақилликка эришган пайтда 14 ёшдан катта бўлган аҳолининг 77% и саводсиз эди. 1959-йилда 6–16 ёшли болалар учун мажбурий таълим ҳақида қонун қабул қилинди. Дарслар франсуз тилида ўқитилади. Ўқиш муддати бошланғич мактаблар-да 6 йил, тўлиқсиз ўрта мактаб (коллеж) ларда 4 йил, тўлиқ ўрта мактаб (лицей)ларда 7 йил Профессионал таълим бошланғич мактабни тугатганларни қабул қиладиган 2 босқичли (4 ва 3 йиллик) техника лицейларида ва 3 йиллик техника коллежларида амалга оширилади. 1970-йил Либревилда Миллий университет ташкил этилган. Илмий муассасалари: Тропик ўрмончилик тадқиқот маркази, Фан ва техника бўйича тадқиқот бюроси, Геология ва кончилик тадқиқот бюроси, Тропик қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институти. Илмий тадқиқотлар Либревиддаги университетда ҳам олиб борилади. Университетда кутубхона мавжуд.

Габонда „Габон-матен“ („Тонгги Габон“), Насоналист" („Миллатчи“), „Юнон“ („Иттифоқ“), „Патриот“ („Ватанпарвар“), „Журналъ офисел де ла Репюблик Габонез“ („Габон Респуб-ликасининг расмий газетаси“) каби газ. лар ва бир қанча журналлар нашр этилади. Габон матбуот агентлиги 1961-йилда тузилган. Габон радиоэшиттириш ва телекўрсатуви 1975-йил ташкил этилган бўлиб, у ҳукумат ихтиёрида.

Габон халқларининг анъанавий турар жойлари — тўғри бурчакли, томи икки томонга нишаб қилиб палма шохларидан ёпилган ёғоч уйлардир. Либревил марказида замонавий меъморлик бинолари (губернатор саройи, франсуз амалдорлари уйи, савдо дўконлари) қурилган. Ёғоч ўймакорлиги, фил суягидан безакли буюмлар ишлаш, бадиий тўқиш ва каштачилик ривожланган. Ёғочдан ишланган ҳайкалчалар ва бюстлар (фанг қабиласи), мис қоплаб силлиқ ишланган „мбулунгуму“ шакллари (бакота қабиласи) ўзига хос миллий кўринишга эга.

„Йўл бўлсин, Кумба?“ деган биринчи тўла метражли бадиий филмни франсуз режиссор А. Феррани билан габонлик С. Оже 1971-йилда яратди. „Тамтамлар тинди“ (1972), „Жуз“ (1975) филмларида ижтимоий муаммолар ўртага қуйилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  1. ↑ Департмент оф Эcономиc анд Соcиал Аффаирс Популатион Дивисион (2009). „Wорлд Популатион Проспеcц, Табле А.1“ (ПДФ). 2008 ревисион. Унитед Натионс. Қаралди: 19-май 2017-йил. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)CС1 маинт: дате формат ()