Габороне — Боцвана давлатининг пойтахти. Мамлакатнинг жануби-шарқида, Мозамбик ва Жанубий Африка Республикасининг порт шаҳарларига борадиган темир йўл ёнида жойлашган. Аҳоли сони 134 минг кишини (1990-йиллар ўрталари) ташкил этади. Габроне мамлакатнинг савдо-сотиқ шаҳри ҳисобланади. Аҳолисининг кўп қисми қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Озиқ-овқат саноати корхоналари, аэропорт ҳамда бир нечта университетлари мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил