Gabronemoz
Габронемоз, габронематоз — тоқ туёқли ҳайвонлар, асосан, отларда Ҳабронема туркумига мансуб нематодалар қўзғатадиган гелминтоз касалликлар. Ҳамма жойда, айниқса Ер юзининг жан. зоналарида тарқалган. Г. кузғатувчилари майда нематодалар (уз. 8–12 мм) оралиқ хўжайинлар (асосан пашшалар, кўпроқ визилдоқ пашшалар) иштирокида ривожланади. Етук паразитлар меъдада жойлашиб, унинг шиллиқ каватини шикастлайди, безларнинг атрофияга учрашига сабаб бўлади. Личинкалари тери ва ўпкада яралар ҳосил қилади. Касал ҳайвонларда катарал гастроэнтеритлар, озиб кетиш кузатилади. Меъда Г.ини даволашда углерод хлорид (СС12) ва ёд эритмаси ишлатилади. Тери яралари Г.ида 2—3% трипан яшили эритмаси билан ишлов берилади.
Олдини олиш: пашшаларга қарши кураш.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |