Gadoliniy
| 64 | Гадолиний
|
Гд | |
| 4ф75д16с2 | |
Гадолиний (Гадолиниум), Гд - Менделеев даврий системаси ИИИ рйпйҳининг лантаноидлар туркумига мансуб кимёвий элемент; тартиб рақами 64, атом массаси 157,25. Еттита барқарор изотопи маълум: Гд152, Гд154, Гд155, Гд1С6, Гд1”, Гд158 ва Гд160, Гадолинийнинг бир неча сунъий радиоактив изотопи олинган. Гадолиний 1880 йилда Швейсария кимёгари Гадолиний Мариняк томонидан кашф этилган бўлиб, фин кимёгари Ю. Гадолин шарафига қуйилган. Ер пустида оғирлиги жиҳатидан 5,4-10”4% ни ташкил қилади, гадолинит ва б. минераллар таркибида учрайди. Гадолиний зичлиги 7,85 г/см3, суюкданиш температураси 1313°, ферромагнит хоссасига эга кулранг металл. Гадолиний оддий шароитда (20°) ҳавода аста-секин, 100° дан юқорида тез оксидланади. Минерал кислоталар (фторид кислотадан ташқари) билан таъсирланади. Ишқор эритмалари таъсирига чидамли. Қиздирилганда водород, азот ва галогенлар билан бирикади. Гадолиний уз бирикмаларида уч ва-лентли.
Гадолиний (Ш)-оксид, Гд2О5 — оқ кристалл модда. а-ва р-модификациялари маълум. Зичлиги 7,618 г/см3, суюқланиш температураси 2350°, сувда эримайди. Гд2(C2О4)3, ёки Гд(НО3)3 ни одатда 800—1000°да парчалаб олинади.
Гадолиний(1П)-хлорид, ГдCл3 — оқ кристалл модда. Зичлиги, 4,541 г/см3. Суюқланиш температураси 605°, сувда яхши эрийди. 200° дан юқорида, Гд2(C2О4)3 га хлор ёки СС14 таъсир эт-тириб, Гадолинийни хлорлаб ва б. усулларда олинади.
Гадолиний (111)-фторид, ГдФ, — оқ кристалл модда. Оддий шароитда орторомбик панжарали модификацияси (зичлиги 7,058 г/см3) баркарор бўлиб, 1075° да зичлиги 7,33 г/см3, суюқланиш температураси 1232° бўлган гексагонал панжарали модификацияга утади. Гадолиний бирикмаларига газ ҳолатидаги НҒ ёки уларнинг сувдаги эритмаларига фторид кислота таъсир эттириб олинади.
Металл ҳодсаги Гадолиний ГдCл3 ёки ГдФ, ни калсий билан қайтариб олинади. Гадолиний темир, никел, кобалт билан бирга магнит қотишмалари компоненти, ядро реакторларининг созловчи узаги (нейтроиларни ютади) сифатида ишлатилади. Европий ёрдамида фаоллаштирилган Гд2О3 қизил рангда шуълаланадиган люминофор, тербий ёрдамида фаоллаштирилган Гадолиний оксисулфиди эса рентгенолюминофордир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |