Гафур (ҳақиқий исми Абдулғофур Исахонов; 1998-йил 12-мартда[2] ёки 8-августда[3] Тошкент шаҳрида туғилган) — ўзбекистонлик киноактёр ва қўшиқчи[4].

Абдулғофур Исахонов
Таваллуди 1998-йил, 8-август[1]
Фаолият йиллари 2010—
Турмуш ўртоғи йўқ
Веб-сайти Телеграм канали

Актёрлик фаолияти

12 ёшлигида „Сой қўшиғи“ филмида илк ролини ижро этди. Актёр шу тарзда режиссорлар эътиборига тушди. Шундан кейин бир неча реклама ҳамда роликларда чиқди. Режиссор Зулфиқор Мусоқовнинг „Новда“ филмида ўйнади. „Элпарвар“ филми суратга олиниш жараёнида Исаханов барча талабларни каскадёр ёрдамисиз амалга оширди, лекин роли танқид остига олинди.

Қўшиқчилик фаолияти

Исаханов бирор мусиқий таълим олинадиган жойга бормаган. Ўз устида мустақил ишлай бошлади. У Элман Зейналовни кузатиб борди. Кейинчалик доимий алоқа ўрнатишди. Абдулғофур ТНТ каналидаги мусиқий танловда қатнашиш учун Россияга учиб кетди. Сафар давомида РААВА Мусиc лейбли қўшиқчилари билан танишди, аммо ҳамкорлик ҳақида гаплашишмади. Ўзбекистонга қайтиб, ижодини давом эттирди.

2019-йил сентабр ойи бошида қисқа муддат ичида ёзилган „Слй Снаке“ (таржимаси „Айёр илон“) қўшиғи чиқди ва Раава Мусиc аъзолари у билан шартнома имзолашга қарор қилишди[3]. Актёр ўзининг хонандалик фаолиятини шу тариқа бошлаб юборди.

Исахоновнинг таъкидлашича, РААВА шунчаки оддий гуруҳ эмас, у ерда мустаҳкам дўстлик мавжуд. Жамоа чиндан ҳам бир оилага айланган. Машҳурлик бошқа, лекин гуруҳда ҳамма бир-бирига кўмак беради.

2019-йил декабрда хонанда „Луна“ номли янги клипи чиқарди. Клип қисқа вақт ичида 500 минг марта томоша қилинди. Абдулғофур у ўз оиласини соғинганлигини, шунингдек, уйда ош тайёрлашини ҳам айтиб ўтган. У барча ижтимоий тармоқлардан келган хабарлар ва шарҳларни жавобсиз қолдирмайди.

Шахсий ҳаёти ва оиласи

3 ёшлигида тоғаси поп қироли Мичаэл Жаcксоннинг албомини совға қилган[2]. Шу туфайли санъатга қизиқа бошлаган. Жаcксоннинг мусиқаларини эшитиб, рақсга тушишни машқ қила бошлаган. Ёшлигида санъатга бўлган эътибори кучайиб бораётган бўлса-да, Исахоновнинг ота-онаси уни тиш шифокори бўлишини исташган. Натижада 3 йил давомида тиббиёт коллежида таълим олган. Ўзи ёзган қўшиқни ижро қилганидан кейин оиласининг фикри ўзгарди ва шу тарзда санъатга кириб келди[4]. „Слй Снаке“ треки мактабдаги илк севгиси ҳақида[3].

Филмографияси

Йил Филм Рол Изоҳ
2010 "Сой қўшиғи" Бекзод
2011 "Ҳақиқат куни" Пʻолат
2015 "Новда" Рашид
2018 "Элпарвар" набира тарихий, драма

Дискографияси

Албомлари

Клиплари
Йил Қўшиқ Изоҳ
2019 "Миллий бола" МАССА билан дуэт
2019 "Луна"
2020 "ОК"
2020 "МОРОЗИ" ЭЛМАН билан дуэт
2020 "Атом"

Манбалар

  1. ↑ „Гафур: биография, фото, личная жизнь“. репост.уз. Қаралди: 6-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Гафур (Гафур Исаханов): биография, личная жизнь, песни“. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 „Гафур: биография, фото, личная жизнь“ (Рус тилида) (2022-йил 31-май). Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Ўзбек актёри Абдулғофур Исахонов қандай қилиб русийзабон ёшларнинг энг севимли хонандасига айланди?(фото+видео)“ (2020-йил 2-октябр). Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
  5. ↑ „ГАФУР“. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.

Ҳаволалар