Gagra
Гагра (грузинча: გაგრა) — Грузиянинг Абхазия Республикасидаги шаҳар. Қора денгиз бўйидаги порт. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 26,6 минг киши (1990-йиллар урталари). Денгиз бўйи иқлимий ва балнеологик курорт. Ёзи иссиқ (августнинг ўртача температураси 23°), қиши юмшоқ (январнинг ўртача температураси 6°), йилига 1400 мм гача ёғин тушади. Аэрогелиоталассотерапия ва водород сулфидли сув билан даволаш йўлга қўйилган. Нафас йўллари, қон айланиш органлари, нерв системаси даволанади. Санаториялар, дам олиш уйлари, пансионатлар, турбаза бор. Май ойидан, октябргача денгизда чўмилиш мумкин. Озиқ-овқат саноати корхоналари (гўшт комбинати, сут, вино, балиқ заводлари) ва курортга хизмат қилувчи корхоналар бор[1].
Гагра грузинча: გაგრა | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| 43°19′30″Н 40°15′00″Э / 43.32500°Н 40.25000°Э | |
| Мамлакат | Грузия |
| Вилоят | Абхазия |
| Мунисипалитет | Гагра мунисипалитети |
| Аҳолиси (2020) |
11 959 |
| Вақт минтақаси | УТC+3 |
|
| |
Манбалар
Ҳаволалар
- Расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-02-08 санасида архивланган)
- гагра.иатп.орг.ге/индех-энг.ҳтм (Wайбаcк Мачине сайтида 2004-08-30 санасида архивланган)
- гагра.народ.ру