Galadriel
Галадриэл – Ж. Р. Р. Толкиэн томонидан ўйлаб топилган Ўрта Ер ҳақидаги асарларда мавжуд қаҳрамон. „Узуклар ҳукмдори“, „Силмариллион“ ва „Унфинишед Талес“ асарларида учрайди. У ҳам нолдор, ҳам телери элфларидан бўлиб, қироллар Финwë ва Олwëнинг набираси бўлган. Шунингдек, бувиси Индис орқали ванярлар қироли Ингwëга ҳам яқин қариндош. Галадриэл нолдорлар қўзғолонида етакчилик қилган ва Биринчи даврда уларнинг Валинордан қочиш пайтида иштирок этган. Ўрта Ерда ўтган умрининг сўнгги пайтида, эри Cелеборн билан бирга Лотҳлориэнни бошқарган. Лориэн хоними, Галадҳрим бекаси, Нур соҳибаси ёки Зарҳал ўрмон маликаси ўлароқ танилган. Қизи Cелебриан Элронднинг рафиқаси ҳамда Арwен, Элладан ва Элроҳирнинг онаси бўлган. Толкиэн уни „Ўрта Ерда қолган барча элфларнинг энг қудратли ва энг гўзали“ (Гил-галаднинг вафотидан сўнг)[Т 1] ва „элф аёлларининг энг буюги“ дея таърифлаган[Т 2].
| Галадриэл | |
|---|---|
| „Толкиэн“ образи | |
| Муаллиф(лар) | Ж. Р. Р. Толкиэн |
| Умумий маълумотлар | |
| Болалари | Cелебрíан |
| Боок(с) |
Узуклар иттифоқи (1954) Қиролнинг қайтиши (1955) Силмариллион (1977) Унфинишед Талес (1980) |
Толкиэншунос Том Шиппей Галадриэл Толкиэннинг қадимги инглиз тилидаги сақланиб қолган ишораларга асосланиб, элф образини қайта яратишга бўлган уринишини акс эттирган дея ёзади. Толкиэн ўз элфларини насроний ўрта инглиз тилида битилган „Тҳе Эарлй Соутҳ Энглиш Легендарй“ асаридаги малакларга ўхшаш элфлар билан қиёслаган. Сараҳ Доwней Галадриэлни ўрта аср аллегориясидаги самовий аёлга, Дантенинг Беатриcеси ва ХИВ аср инглиз шеъриятидаги „Пеарл“ поэмасининг марварид қизи сингари йўл кўрсатувчи тимсолга ўхшатади. Яна бир олим Маржориэ Бурнс эса Галадриэлни кўплаб жиҳатларда Ридер Ҳаггарднинг Аеша персонажи ҳамда Теннисоннинг „Тҳе Ладй оф Шалотт“ асаридаги аёл образи билан таққослайди. Бу икки образ ҳам Артур ҳақидаги афсоналарнинг қайта ишланган тимсолларидандир. Ёруғлик соҳибаси Галадриэл, Ягона узукни йўқ қилишда Фродога ёрдам бериши ва зулматнинг улкан ҳамда ёвуз урғочи ўргимчаги Шелобга қарши туриши, Ҳомернинг „Одиссея“ асаридаги қарама-қарши аёл қаҳрамонларига ўхшатилган. Ушбу таққословда Галадриэл Кирке ва Калипсога ўхшайди, чунки улар Одиссейнинг сафарида қудратли ва доно ҳомийлар ўлароқ унга ёрдам берган. Бошқа томондан, Шелоб жозибадор сиренлар ҳамда ҳалокатли Ссилла ва Харибда каби хавф-хатарларни акс эттирган.
Замонавий қўшиқнавислар Галадриэл ҳақида қўшиқлар яратган. Толкиэннинг „Намáриë“ шеърига Доналд Сwанн мусиқа басталади. Галадриэл анимацион филмларда ҳам, жонли филмларда ҳам, телевидениеда ҳам суратга тушган. Ушбу қаҳрамонни Петер Жаcксоннинг трилогияларида Cате Бланчетт, „Тҳе Лорд оф тҳе Рингс: Тҳе Рингс оф Поwер“ сериалида эса Морфйдд Cларк гавдалантирган.
Тўқима биографияси
Биринчи давр
Галадриэлнинг Узук урушидан олдинги ҳаёти ҳақидаги ҳикоялар „Силмариллион“ ва „Унфинишед Талес“ асарларида бошланади[Т 3][Т 1]. У Финwë қироллик хонадони аъзоси, Валинорда туғилган. Нолдор шаҳзодаси Финарфин ва Лúтҳиэннинг амакиваччаси ҳамда Олwëнинг қизи бўлмиш Эäрwеннинг ягона қизи ва кенжа фарзанди бўлган. Катта акалари Финрод Фелагунд, Ангрод ва Аэгнор эди. Галадриэл кўпинча Аман ёки Ўрта Ердаги барча элфларнинг энг гўзали деб аталган. Бошқаларнинг онгига кириб, уларни адолатли баҳолай оларди[Т 3].
Толкиэннинг „Тҳе Роад Гоэс Эвер Он“ асарида ёзилган ва „Силмариллион“да қўлланилган ҳикоясининг дастлабки талқинига кўра, Галадриэл нолдорлар қўзғолони ва уларнинг Валинордан қочишида фаол иштирокчи этган ҳамда етакчи бўлган[Т 4][Т 5]. „ўша даврларда ўзини муносиб тутган ягона аёл“ дея таърифланади. Бироқ, Фëанор ва ўғиллари билан аллақачон алоқани узган эди. Белериандда Нарготҳрондаги акаси Финрод Фелагунд билан биргаликда Дориатдаги Тҳингол ва Мелиан саройида яшаган. Ўша даврларнинг баъзи ошкор этиб бўлмас сирларини сақлаган. Меланига силмариллар ва Морготҳ томонидан Финвëнинг ўлдирилиши ҳақидаги шафқациз ҳикоянинг бир қисмини сўзлаб берган, аммо элфларнинг элфлар томонидан ўлдирилиши ҳақида ҳеч нарса айтмаган[Т 6].
Иккинчи давр
Галадриэл ва Cелеборн биринчи бўлиб Линдонга саёҳат қилиб, бу ерда улар бир гуруҳ элфлар устидан ҳукмронлик қилишган ва ўзлари эса Гил-галад томонидан бошқарилган. Галадриэл ва Cелеборнга оид маълумотларга кўра, улар кейин Ненуиал (Эвендим) кўли қирғоқларига кўчиб ўтишган ва бутун Эриадор элфларининг хўжайини ва бекаси айланишган. Кейинчалик улар шарққа томон силжиб, Эрегион (Ҳоллин) салтанатига асос солганлар. Андуин дарёси водийсидаги Нандорин аҳоли пункти билан алоқа ўрнатганлар, бу ҳудуд Лотҳлóриэнга айланган. Қайсидир пайтда Cелеборн ва Галадриэл Эрегионни тарк этиб, Лотҳлориэнга жойлашдилар. Толкиэннинг баъзи маълумотларига кўра, улар Иккинчи даврда бир муддат Лóриэннинг ҳукмдорлари бўлишган. Аммо барча маълумотларда улар учинчи даврнинг ўрталарида Амротҳ йўқолиб кетганидан кейин ушбу ҳудуд ҳукмронлигини ўз қўлига олиш учун Лóриэнга қайтиб келишган[Т 3].
Cелеборн ва Галадриэлнинг Cелебриан исмли қизи бор эди, у ривенделллик яримелф Элрондга турмушга чиққан[Т 2].
Иккинчи Давр, Қудрат узуклари яратилган пайтда, Галадриэл Cелебримборга узук ясаш санъатини ўргатган Аннатар исмли устоз-донишмандга ишонмади. Баъзи ривоятларга кўра, Cелебримбор унинг фикрига қарши чиқиб, Эрегионда ҳокимиятни эгаллаб олди. Бунинг натижасида Галадриэл Мориа дарвозалари орқали Лориэнга йўл олди, аммо Cелеборн гномлар қал’асига киришни рад этиб, ортда қолди. Галадриэлнинг шубҳаси ўринли эди, чунки Аннатар аслида Ёвузлик ҳукмдори Саурон бўлиб чиқди. Саурон Эрегионга ҳужум қилган чоғда, Cелебримбор элфларнинг уч узугидан бири бўлган Неняни Галадриэлга ишониб топширган. Cелеборн Элронд билан бирлашади, аммо уларнинг кучлари Эрегионга ёрдам беролмади, бироқ Имладрисга қайтиб қочишга эришадилар. Уруш тугагач, Cелеборн Галадриэл билан қайта учрашди. Бир манбага кўра, Имладрисда бир неча йил ўтгач (айнан шу даврда Элронд Cелебрианни илк бор кўриб, унга ошиқ бўлган эди), Галадриэлнинг денгизга бўлган соғинчи шунчалик кучаядики, эр-хотин Белфаласга кўчиб кетишади ва кейинчалик Дол Амротҳ деб аталган масканда яшайдилар[Т 3].
Учинчи давр
„Узуклар иттифоқи“ида Галадриэл Мориадан чиқиб кетгач Лотҳлориэнда иттифоқни қабул қилади[Т 7]. Зарҳал ўрмонда иттифоқ билан учрашган пайтда, ҳар бир аъзога изланувчан нигоҳ ташлаб, уларнинг қатъиятини синаб кўради. Фродо Баггинс Ҳокими Мутлақ узукни унинг ихтиёрига топширишни таклиф қилгач, малика синовдан ўтган. Узукнинг бузғунчи таъсири ўзини „буюк ва дахшатли“ қилишини англаб ҳамда бир пайтлар Ўрта Ерга келишига сабаб бўлган интилишларини эслаб, уни рад этади. Ўз узугининг қудрати барбод бўлишига, халқи Ягона узукнинг йўқ қилиниши билан камайиб, йўқ бўлиб кетишига ҳамда элфлар ва одамлар ҳукмронлигидан ягона нажот йўли ниҳоят Валинорга қайтиш эканлигига иқрор бўлади[Т 8].
Иттифоқ Лотҳлориэнни тарк этганида, ҳар бир аъзога совға ва элф ёпинчиғини берган ва кенгашни эса ҳам амалий қўллаб-қувватлаш, ҳам ишонч, умид ва хайрихоҳлик рамзи сифатида таъминлаган. Фродога берган совғаси сеҳрли фиал бўлиб, унда озгина бўлса-да, Эäрендил юлдузининг нури бор эди. Эри Cелеборн ҳам иттифоқни элф қайиқлари билан таъминлайди[Т 9]. Иттифоқ Лóриэнни тарк этган куни, аммо уларга бу ҳали номаълум чоғда, Гендалф Гwаиҳир бургути билан келади. Галадриэл унинг яраларини даволайди ва унга оқ либос туҳфа этади, ушбу кийим унинг сеҳргарлар ордени Истари бошлиғи ўлароқ янги мақомда эканлигини ифодаларди[Т 10].
Саурон ҳалок бўлгач, Cелеборн Лориэн қўшинини Андуин дарёсидан олиб ўтиб, Дол Гулдурни эгаллади. Галадриэл келиб, „қал’а деворларини яксон этади ва чуқурларини очади.[Т 2]“ Набираси Арwеннинг қирол Арагорн билан тўйи учун Минас Тиритга сафар қилади. Галадриэл Элронд, Гандалф ва Узук ташувчилар Билбо ва Фродо билан Буюк денгиздан ўтиб Валинорга йўл олишади. Шу билан Учинчи давр якунланади[Т 11]. Cелеборн ортда қолди ва бу ҳақда Толкиэн: „У охир-оқибат Кулранг бандаргоҳларни излаган куннинг ҳеч қандай қайдномаси мавжуд эмас“ дая ёзган[Т 12].
Характеристикаси
Дúнедаинларнинг айтишича, унинг бўйи икки рангар ёки „одам бўйи“ билан тенг бўлиб, тахминан 6 фут 4 дюйм (193 см) эди[Т 13]. Бироқ, Галадриэлнинг энг эътиборни тортадиган хусусияти унинг гўзал, узун, кумушранг-олтинсимон сочлари эди[Т 14][Т 15]. „Тҳе Шибболетҳ оф Фëанор“ номли иншода (унда Галадриэлнинг исёнкор сургуни ва Cелеборннинг телерилардан эканлиги тилга олинган) айтилишича, Тирион элфларининг фикрига кўра, унинг сочлари Лаурелин ва Телперион деб номланган Икки дарахтнинг нурини ўзида мужассам этганди[Т 14].
Элдарлар орасида ҳам у ниҳоятда гўзал деб тан олинган, сочлари эса тенгсиз мўжиза саналган. Сочлари отаси ва бувиси Индисники каби тилларангда, аммо янада гўзал ва порлоқ эди, чунки бу тилларанг онасининг юлдузсимон кумуш тусига эга сочларидан таъсирланган. Элдарларнинг айтишича, Икки дарахт – Лаурелин ва Телперионнинг нури унинг сочларига ўралашиб қолган[Т 14].
Фëанор унинг сочларини жуда яхши кўрарди. Ана шу сочлар уни силмарилларни яратишга илҳомлантирган бўлиши мумкин[Т 14].
Кўпчилик, Фëанорга Дарахтлар нурини сақлаб қолиш ва уйғунлаштириш ғоясини берган бу гаплар, кейинчалик унинг қўлларида силмариллар шаклида намоён бўлган, деб ҳисоблаган. Чунки Фëанор Галадриэлнинг сочларини ҳайрат ва завқ билан томоша қиларди[Т 14].
Шунга қарамай, Галадриэл Фëанорнинг ҳайратига ҳеч қачон жавоб қайтармади. Фëанор ундан уч марта бир тутам соч сўраган, у эса уч бора ҳам ҳатто бир тутам бермаган. Айтишларича, Валинор элдарларининг энг буюклари ҳисобланган бу икки қариндош бир умрга душман бўлиб қолганлар[Т 14].
Унинг табиати ўзи келиб чиққан элдарларнинг хусусиятлари аралашмасидан иборат эди. Унда нолдорларнинг ғурури ва интилишлари мужассам бўлиб, булар ванярларнинг мулойимлиги ва зийраклиги билан уйғунлашган эди. Бу хислатлар отаси Финарфин ва акаси Финроддан мерос қолган эди[Т 14].
Финвенинг барча авлодлари каби мағрур, кучли ва ўзбошимча эди, фақат Финарфин бундан мустасно эди. Барча қариндошлари орасида энг яқин бўлган акаси Финрод сингари, у ҳам узоқ ерлар ва мулклар ҳақида орзу қиларди, уларни ҳеч кимнинг назоратисиз ўз хоҳишига кўра бошқаришни истарди. Бироқ унинг қалбида ванярларнинг олижаноб ва саховатли руҳи, валарларга бўлган чуқур эҳтироми яширинган эди, буни ҳеч қачон унутолмасди. Ёшлигиданоқ бошқаларнинг фикрини илғаб олиш қобилиятига эга эди, аммо уларни раҳмдиллик ва тушуниш билан баҳоларди ҳамда Фëанордан ташқари ҳеч кимга хайрихоҳлигини аямасди. Унда ўзи нафратланадиган ва қўрқадиган зулматни кўрарди, лекин ўша ёвузликнинг сояси барча нолдорларнинг ва ўзининг ҳам онгига тушганини сезмади[Т 14].
Галадриэл, эри Cелеборнни гномни Лотҳлориэнга киритиш қароридан афсусланишга мойил бўлгани учун танбеҳ берганида, унинг Гимлига кўрсатган ҳамдардлиги Гимлининг кўнглини бутунлай забт этди[Т 8].
Қариндошлиги
| Шажараси[Т 14][Т 16] | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
§ Бу маълумотлар „Тугалланмаган эртаклар“да келтирилган, бироқ нашр этилган „Силмариллион“да учрамайди. 1968-йилдан олдинги Селеборннинг (Синда сифатида) насабномаси кўрсатилган. Кейинги ёзувларда Селеборн (Телер сифатида) турли вақтларда Гилитиронинг ўғли[Т 17] ва Олwëнинг набираси эканлиги аниқ белгиланган[Т 14]. ¶ „Силмариллион“да Эделлос учрамайди, Ородретҳ Финарфиннинг ўғли (Финдуиласнинг отаси), Гил-галад эса Фингоннинг ўғли саналади (шу сабабли у бу шажара дарахтида бўлмаган бўларди). | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Сўнгги ўзгаришлар
Толкиэн умрининг сўнгги йилларида Галадриэл ва Cелеборн ҳикоясига бир нечта ўзгартиришлар киритди. „Узуклар ҳукмдори“ асарида Cелеборн „Тҳинголнинг қариндоши“ деб таърифланган[Т 18]; „Тҳе Роад Гоэс Эвер Он“ китобида синдарлардан бири сифатида тасвирланган. „Силмариллион“ да қўшимча қилинишича, Галадриэл ва Cелеборн Дориатҳда учрашган[Т 19]. Толкиэн 1968-йилдан кейин ёзилган матнларда ўз фикрини ўзгартириб, Cелеборннинг келиб чиқишини Алқуалондëнинг телери элфига алмаштирган[Т 16][Т 20][Т 21]. У ҳали ҳам Тҳинголнинг қариндоши эди, лекин фақат „узоқдан“[Т 21]. Бу кейинги тасаввурда, улар иккиси Аманда учрашган эдилар[Т 16].
1967—1971-йиллар оралиғида Толкин Галадриэл нолдорлар қўзғолонининг раҳбари (Учинчи давр охирида омон қолган ягона) бўлгани учун Валинорга қайтиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганини бир неча бор таъкидлаган[Т 16][Т 22][Т 23]. Бу шахсий тақиқ унинг узук ва ҳокимиятдан воз кечганини тан олиш учун олиб ташланди[Т 1][Т 3]. „Узуклар ҳукмдори“ ёзилаётган пайтда бундай тақиқ йўқ эди[Т 3].
1973-йил август ойида Толкиэн Галадриэлнинг бошқа исёнкор нолдорлар билан бирга Белериандга келмаганини кўрсатиш учун тарихни бутунлай қайта ёзишга қарор қилган. Бунинг ўрнига у „доғланмаган“ (ҳеч қандай ёмонлик қилмаган) ва ўз қобилиятларини намоён этиш учун Ўрта Ерга боришни истаган. Бироқ у ва Cелеборн валардан рухсат сўрамоқчи бўлганларида, Валинор зулматга чўмди. У Фëанорнинг қўзғолонида иштирок этмади ва (акаси Финрод билан бирга) унга қарши Қардошлар қатлида курашди; лекин шунга қарамай, Валинордан умидини узади ва Cелеборн билан бирга қоронғуликка қараб сузиб кетади[Т 14][Т 24][Т 25]. Толкиэн кейинги ойда вафот этади ва шу сабабли бу таҳририни якунлай олмайди[Т 14].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Толкиэн 1977, "Оф тҳе Рингс оф Поwер анд тҳе Тҳирд Аге"
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Толкиэн 1955, Аппендих Б, "Тҳе Тале оф Еарс"
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Толкиэн 1980, 4. "Тҳе Ҳисторй оф Галадриэл анд Cелеборн", "Cонcернинг Галадриэл анд Cелеборн"
- ↑ Толкиэн 1977, "Қуэнта Силмариллион", ч. 9 "Оф тҳе Флигҳт оф тҳе Нолдор"
- ↑ Толкиэн 1980, парт 2, ч. 4 "Тҳе Ҳисторй оф Галадриэл анд Cелеборн" дисcуссес "тҳе реасонс анд мотивес гивен фор Галадриэл'с ремаининг ин Миддле-эартҳ", cитинг Тҳе Роад Гоэс Эвер Он.
- ↑ Толкиэн 1977, "Қуэнта Силмариллион", ч. 15 "Оф тҳе Нолдор ин Белерианд"
- ↑ Толкиэн 1954а, боок 2 ч. 6 "Лотҳлóриэн"
- ↑ 8,0 8,1 Толкиэн 1954а, боок 2 ч. 7 "Тҳе Миррор оф Галадриэл"
- ↑ Толкиэн 1954а, боок 2 ч. 8 "Фареwелл то Лóриэн"
- ↑ Толкиэн 1954, боок 3, ч. 5 "Тҳе Wҳите Ридер"
- ↑ Толкиэн 1955, боок 6, ч. 9 "Тҳе Грей Ҳавенс"
- ↑ Толкиэн 1954а, "Прологуэ", "Ноте он тҳе Шире Реcордс"
- ↑ Толкиэн 1980, парт 3, ч. 1 "Тҳе Дисастер оф тҳе Гладден Фиэлдс: Аппендих (Нúменóреан Линеар Меасурес)"
- ↑ 14,00 14,01 14,02 14,03 14,04 14,05 14,06 14,07 14,08 14,09 14,10 14,11 Толкиэн 1980, парт 2, ч. 4 "Тҳе Ҳисторй оф Галадриэл анд Cелеборн"
- ↑ Cарпентер 2023, #348 то C. Финдлай, Марч 1973
- ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 Толкиэн 1996, "Тҳе Шибболетҳ оф Фëанор"
- ↑ Толкиэн 2024, п. 143
- ↑ Толкиэн 1955, Аппендих Б
- ↑ Толкиэн 1977, "Қуэнта Силмариллион", ч. 13 "Оф тҳе Ретурн оф тҳе Нолдор"
- ↑ Толкиэн 2005
- ↑ 21,0 21,1 Cарпентер 2023, #347 то Ричард Жефферй, 17 Деcембер 1972
- ↑ Толкиэн 1996, "Оф Дwарвес анд Мен"
- ↑ Cарпентер 2023, #297, драфц фор а леттер то 'Мр Ранг', Аугуст 1967
- ↑ Cарпентер 2023, #353 то Лорд Ҳалсбурй, 4 Аугуст 1973
- ↑ Толкиэн 1993, п. 128