Galenit
Галенит (лотинча: Галена – қўрғошин рудаси), қўрғошин ялтироғи – сулфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи ПбС. Галенит 86,6% қўрғошин ва 13,4% олтингугуртдан иборат. Таркибида кўпинча Се, Аг, Би, Сб, Сн, Зн, Фе, Cд ва бошқа қўшимчалари бўлади. Куб сингонияли. Кристаллари мураккаб куб шаклида. Друза ва скелет, оқма колломорф масса, камроқ куб ва октаэдр кристаллари кўринишида учрайди. Ранги қўрғошинсимон кулранг, металлсимон ялтирайди. Қаттиқлиги 2-3. Соф оғирлиги 7,4-7,6. Галенит ўрта ва паст температурали гидротермал конларда сфалерит, халкопирит, арсенопирит, пирит, пирротин ва бошқа билан бирга учрайди. Нураганда галенитнинг юзаси оксидланиб серуссит ёки англезит минералига айланади. РФда (Олтой, Шимолий Кавказ, Шарқий Сибир, Приморе), Қозоғистон, АҚСҲ, Канада, Австралияда ҳамда, Африка қитъасида йирик конлари бор. Ўзбекистонда Нурота, ЧатқолҚурама тоғлари ва бошқа жойларда конлари маълум. Асосан қўрғошиндан олинадиган руда. Тиббиётда ва бўёқ тайёрлашда ишлатилади.
| Галенит | |
|---|---|
|
| |
| Асосий | |
| Формуласи | ПбС |
| Аралашма модда | Аг, Cд, Се |
| Физик хусусиятлари | |
| Ранги | кулранг-қўрғошин |
| Қирра ранги | кулранг-қора |
| Ялтироқлик | металсифат |
| Шаффофлик | шаффофмас |
| Қаттиқлик | 2,5-3 |
| Ёпишқоқлик | мукаммал {111} |
| Синиши | поғонали |
| Зичлиги | 7,4-7,6 г/см³ |
| сингонияси | Кубсимон |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |